RU

Последние новости

09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  4 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  23 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  191 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  9 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  19 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  79 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10

Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасида ўтказилган ОКМК - "Насаф" (3:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Таблодаги натижа кўрсатиб турибди, бугунги баҳсда икки жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этди. Шу сабабли, анча қизиқарли ўйин бўлди. Ўйин назорати менинг жамоамда эди, аммо биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда эса ҳисоб 4:1 кўринишига келганда бироз хотиржамликка берилдик ва яна гол ўтказиб юбордик. Ўйин биз учун асабий равишда тугади, лекин ғалабани ушлаб қолдик. Алибек Давроновнинг енгил жароҳати туфайли қилган ўзгаришларимиз ҳимоядаги тартибсизликка сабаб бўлди. Рақиб эса бундай имкониятда тўғри фойдаланди ва гол урди.

- "Насаф" учта марказий ҳимоячи услубида ўйнаётган чоғида кўп гол ўтказиб юбормоқда. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш услуби ўзини қанчалик оқламоқда? Ўтган мавсум ҳам жамоа учта марказий ҳимоячи билан иштирок этган баҳсларда кўп очко йўқотди.

- Биз барчасини ҳисоб китоб қилиб чиқишимиз керак. Бугунги учрашувга тўхталадиган бўлсак, ҳисоб 4:1 бўлганида ғалабани ушлаб қолиш ҳақида ўйлай бошладик ва мажбурий ўзгариш ҳам ўз сўзини айтди. Ичкарида йигитларга ҳам таъкидладим, беш нафар ҳимоячи билан ўйнаганимизда ҳаракатдан тўхтаб қолиш керак эмас. ОКМК эса бугун кўп ҳолатларда таваккалчиликка юз тутди. Рақибнинг марказий ҳимоячилари ҳам ҳужумга ўтиб кетишди. Ушбу вазиятлардан биз фойдаланишимиз керак эди, аслида.

- Дарвозабонлар чизиғидаги рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз? Абдувоҳид Неъматов яна хатога йўл қўйди. Сўнги учрашувларда эса Умиджон Эргашев қайдномадан жой олмаяпти.

- Умиджон ҳақида олдин ҳам гапириб ўтгандим. Туркия мамлакатида ўтказган йиғинларимизда Умиджон кўринчак бўлиб қолди. У жарроҳлик столига ётди ва қайта тикланди. Ҳозир эса, секин асталик билан машғулотларга қайтмоқда. Яқин орада сафга қайтишига ишонаман. Кубок учрашувларида Сафаевга ҳам имконият бердик.

- Олимпия терма жамоаси билан Қатардаги Осиё кубогида иштирок этган футболчиларингизнинг ҳолати қандай?

- Уларнинг кайфияти аъло даражада(кулади). Жисмоний ҳолатини яхшилаш керак, аммо энг муҳими уларда стабил ўйин амалиётига эга бўлишди.

- Сўнги йилларда "Насаф" жамоаси анча прагматик футбол намойиш эта бошлади. Жамоангиз сўнги мавсумларда кўпроқ гол уриш эмас, камроқ гол ўтказишга интилмоқда. Лекин бугун "аждарлар" дарвозаси томон жами 4та зарба берилди ва 3та гол урилди. Бу сиз учун қанчалик ёмон натижа?

- Албатта, бу яхши эмас. Кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Агар 4:1 ҳисобини сақлаб қола олганимизда бугун ҳимояда яхши ўйнадик деган бўлардим. Тажрибали ҳимоячимиз Игорь Голбан жароҳатланган ва унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Алибек Давронов эса, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ оғриқ ҳис этаётганини айтганди.

- Жорий мавсумда ҳужум чизиғидаги ижрочилар бўйича "Насаф" шубҳасиз энг кучли жамоа, бироқ айрим беллашувларда ҳужумчиларингизнинг ўйини қовушмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Бунга сабаб кўп жамоаларнинг "Насаф"га қарши ҳимоявий ўйин услубини танлаши. Бу муаммо ўтган мавсум ҳам бор эди ва шу сабабли биз кучли ҳужумчиларни жамоага жалб этдик. Лекин барча ҳужумчиларимиз ҳам биз кутган ўйин намойиш этишмаяпти. Футболчи қанчалик иқтидорли бўлмасин, майдонга курашмаса фойдаси йўқ.

- "Насаф" ҳар бир учрашувда жуда кўп яққол голли вазиятлар яратади, аммо жамоангиз кўпгина вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпти. "Ал Айн"га қарши кечган ОЧЛ плей-офф учрашувида ҳам "Насаф" жуда кўп вазиятлар яратганди, аммо уларни кўкка совурган. Ҳозир эса ўша "Ал айн" Осиё чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди. Бунга сабаб нима?

- Бу муаммо руҳиятга боғлиқ деб ўйлайман. Машғулотларда барча вазиятларни голга айлантирамиз, аммо ўйинда барчаси бошқача. Менимча, бу руҳиятга боғлиқ. Учрашувдаги босим ва ҳаяжон сабабли вазиятларни голга айлантириш қийин кечмоқда.

- Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимов жамоалари тўқнаш келган ўйинлар ҳар доим жуда қизиқарли кечади. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Икки мураббий ҳам ҳужумкор футбол тарафдори бўлгани учун ушбу учрашувлар томошабинларга кўпроқ ёқади.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика