RU

Последние новости

17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  2 16:45Эрон чемпионати. "Зоб Оҳан" – "Фулад" (онлайн ҳисоб)  2 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0 16:16"Манчестер Сити" февраль ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Номзодлар ичида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор  18 15:42"Барселона" Озарбайжонда академия ташкил қилади  0 15:17Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди: БМБ, "Оил Стар" ва СҚБ рақибларини билиб олди  0 15:08Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди  11 14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0 14:27"Реал" собиқ футболчиси 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди  3 14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  7 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  3 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 12:42Гвардиол, Бальде, Менди... FourFourTwo дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячилари рейтингини тузди  8 12:16FourFourTwo дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячилари рейтингини эълон қилди  10 11:49​"Олимпик" собиқ футболчиси Қозоғистон клубига йўл олди  0

Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи"дагилар мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйлашган кўринади. Қаршига келганда ўйлаб ўйнаш керак" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи"дагилар мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйлашган кўринади. Қаршига келганда ўйлаб ўйнаш керак"

Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" – "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- "Нефтчи" ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатида энг яхши ҳимояланадиган жамоа, аммо биз уларнинг дарвозасига йўл топа олдик. Стандардлар кўпроқ эътибор қаратдик. Йигитларга раҳмат айтишим жоиз. "Нефтчи" охирги ўйинини ўн икки кун аввал ўтказганди. Биз эса беш кун аввал қийин ўйинда қатнашгандик. Шундай бўлса ҳам биз жисмонан ва ҳаракатларда "Нефтчи" жамоасига ҳеч қандай имконият бермадик. Таёргарлигимиз улардан яхшироқ эканини исботлай олдик. Улар анча кўпроқ дам олганидан бироз чўчиб тургандик. Лекин йигитларга раҳмат айтиш керак. Бугун жисмоний ва тактик тарафдан "Нефтчи"дан кучлироқ эдик.

- Легионерлар бугун ўзини оқлади, деса бўладими?

- Албатта, ғалаба жамоаники бўлади, аммо улар муҳим голларни уришди. 

- Ўйиннинг охирида "Нефтчи" ёрдамчи мураббийи билан кескинликка бордингиз. Бунинг сабаби ўқувчиларга қизиқ...

- Ўқувчиларга қизиқ бўлсин деб баъзан шунақа ҳолатларни юзага келтирамиз. Ёрдамчи мураббийга кўришиш учун қўлимни бергандим, у менга қўл беришни истамади. Мен буни оғир қабул қилдим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ўзида мағлубиятни қабул қилиш учун куч топа олиши керак. Тушунишимча, улар учун мағлубиятни ҳазм қилиш жуда қийин бўлди. "Нефтчи"дагилар мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйлашган кўринади. Бироқ, Қаршига келганда ўйлаб ўйнаш керак. Қарши жамоаси бошқа жамоа эмас. Шу сабаб ҳам бу менга оғир ботди. Ўзимни ноўрин тутган бўлсам, узр сўрайман. Биз Фарғонада мағлуб бўлганимизда мард бўлиб қўл бериб кетганмиз. Ҳар қандай инсонга бу оғир ботади. "Нефтчи" яхши жамоа, аммо бу ҳаракатларини оқламайман. 

- Амоновнинг охирги кўрсаётган ўйинлари уни терма жамоага чақириш учун етарли, деб ҳисоблайсизми?

- Жуда кўп ўйинчиларимизни терма жамоага лойиқ, деб ўйлайман. Терма жамоамиз бир схемада ўйнайди, биз ҳам бу схемада ўйнаб турамиз. Ҳозирги кунда Азиз жуда яхши формада. Мен уни муносиб, деб ўйлайман. Ҳозирги кунда терма жамоа йиғини бўлади. Терма жамоамиз 18 октябрь кунига қадар йиғин ўтказади. Биз эса 19 октябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинини ўтказамиз. Шу сабабли, биз терма жамоадан футболчиларимизга енгиллик беришларини сўрагандик, аммо ҳали бу сўровимизга якуний жавобни олмадик. 

- Чемпионлик пойгасида "Пахтакор" ва "Навбаҳор"га сабоқ бера оламизми?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Битта ўйинни ютсак, чемпионлик ҳақида гапириб қоламиз. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқайлик, қолганини вақт кўрсатади. "Пахтакор" билан ҳам, "Навбаҳор" билан ҳам ўйин ўтказамиз. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, қолганини вақт кўрсатади. 

Рейтинг: +65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика