RU

Последние новости

12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  4 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  1 10:55«Бавария» «Интер» юлдузи учун АПЛ клуби билан баҳслашади  1 10:53Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди. Жамоаларда амалга ошган сўнгги трансферлар барчаси битта саҳифада  19 10:26«Барселона» Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди  11 10:01АПЛнинг икки клуби Мойзе Кинни қўлга киритмоқчи  1 09:37«Бавария» Киммихнинг маошини оширишга тайёр  0 09:34Холдорхонов "Навбаҳор"га текинга ўтган  0 09:14Осимхеннинг «МЮ»га трансфери 95 фоизга якунланди, инглизлар 70 млн евро тўлашга тайёр  5 08:50Трансфермаркт. «Навбаҳор» «Пахтакор» футболчиси учун яхшигина пулга сотиб oлди  16 08:24«Манчестер Сити»нинг «Тоттенхэм»га қарши ўйин учун тахминий таркиби  18 07:58«Реал» футболчиси Испания терма жамоасига илк бор чақирилиши мумкин  4 07:39«Сўғдиёна» Сериа А чемпионатида ўйнаган футболчи билан шартнома тузди  2 07:24«Қўқон-1912» навбатдаги легионер билан шартома тузди  1

Рўзиқул Бердиев: “Насаф”да руҳий тушкунлик бор, Рашидов эса жамоамизни тарк этади" Новости

Рўзиқул Бердиев: “Насаф”да руҳий тушкунлик бор, Рашидов эса жамоамизни тарк этади"

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун мағлубиятга учрадик. Бунга сабаб, жамоамизда руҳий тушкунлик бор. Шунингдек бугунги ўйинда жисмонан тайёрмасдек ўйнадик. Тўғрироғи, охирги пайтда вужудга келган муаммолар туфайли, футболчиларимиздаги иштиёқни оширишга ҳам қийналаяпмиз. Бугун суст ҳаракат қилдик, гўёки футболчиларимиз толиқиб қолгандек. Аммо бари-бир уларга эътироз билдирмайман. Вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. Таъкидлаш жоиз, “Сўғдиёна” жамоаси бугун ҳимояда яхши ўйнади ва қарши ҳужумлардан фойдалана олди. Бизнинг бугунги ўйинга тузган режамиз шундай эдики, стандарт вазиятлардан кўпроқ фойдаланиш ва етакчи ўйинчиларимизнинг  тажрибасидан фойдаланиш эди. Афсуски бу режамиз амалга ошмади.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардим ҳозирги муаммоларимиз ўз йўлига, аммо биз майдонга тушдикми, ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Биздан мухлисларимиз шуни кутишади.  

Санжар Рашидов билан оғзаки келишувга эришдик, у жамоамизни тарк этади. Афсуски, Рашидов жамоамиз ўйинига киришиб кета олмади. Кўпроқ захирада қолиб кетгани, уни ҳам бизни ҳам қониқтирмайди. Бу ёшдаги футболчи ўйини қовушадиган жамоада фаолият юритгани маъқулроқ.

Драган Черан “Локомотив” билан бўлган учрашувда қайта жароҳат олганди. У шу пайтгача даволаниш билан банд бўлди. Ҳозир машғулотларни бошлаган, ўйлайманки, кейинги ўйинларда у бизга ёрдам бера олади.


Жасур Ҳасанов: - Биз бугунги ўйинга яхши тайёрланган эдик. Ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Начора, бу футбол футболда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Биз энди бу мағлубиятни тезроқ унутишимиз ва кейинги ўйинларга руҳан тайёр бўлишимиз талаб этилади. Ишонаманки, жамоадошларим келгуси ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушишади. Биз бу мағлубиятдан фожеа ясамаслигимиз керак.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика