RU

Последние новости

10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  4 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  2 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  3 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  13 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  5 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0

Рўзиқул Бердиев: "Муаммоларимиз кўпайиб кетди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Муаммоларимиз кўпайиб кетди"

"Насаф" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Айни пайтда "Бухоро" жамоаси ҳар қандай рақиб учун жуда хавфли бўлса керак. Чунки бу жамоа олий лигада жон сақлаб қолиш учун ўйнамоқда. Бугунги ўйин шуни кўрсатиб бердики, бизда 11-12 футболчидан бошқа ўйинни кучайтира оладиган асосий таркиб футболчиси йўқ. Устига-устак Гадоев бизни оғир аҳволга ташлаб қўйди. Бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлсак ҳам вазиятлар яратдик. Бироқ ўша имкониятни голга айлантира олмадик. Четлатишдан сўнг майдонда ҳаракат қилган футболиларга раҳмат айтиш керак. Баҳритдиновни алмаштирганимнинг боиси ўртани кучайтирмоқчи эдим. Алишер Юсуповдан бу вазиятда фойдаланишга қарор қилгандим. Юсупов Акромга нисбатан анча тезкорроқ. Биз Алишер Юсуповдан стандарт вазиятларида ҳам фойдаланиш мақсадида уни майдонга туширгандик. Ҳозирда Алишер Юсупов, Акром Баҳритдинов ва Кенжа Тўраев ортиқча вазн борлиги сезилиб қолди. Муаммоларимиз жуда кўпайиб кетган. Бугун Илҳом Шомуродовнинг йўқлиги сезилди. Захирадан майдонга туширган футболчилар умуман ишончни оқлай олишмади. Рой Рок ҳозирда даволанмоқда. Кейинчалик қайтадан тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг иккинчи даврада иштирок этиши аниқ бўлади. Элдор Суюнов бугун бизни бир неча муқарар голлардан сақлаб қолди. Улар ҳам гол уриш учун имкониятларга эга бўлишганди. Элдор Суюнов ўша вазиятларда жамоамиз жонига оро кирди. Ўйин сўнггиларида келиб таваккал қилишга мажбур бўлдик. Бироқ бу ҳам самара бермади ва керакли натижани қўлга кирита олмадик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика