RU

Последние новости

02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

Рўзиқул Бердиев - Кўрикда бўлган легионерлар, Муртозаев ва Абдураимов масаласи ҳамда хорижий йиғин ҳақида Новости

Рўзиқул Бердиев - Кўрикда бўлган легионерлар, Муртозаев ва Абдураимов масаласи ҳамда хорижий йиғин ҳақида

Хабарингиз бор, Қаршининг “Насаф” жамоаси декабрь ойида ўз қароргоҳида йиғин ўтказганди.

Унда бир қатор хоржилик футболчилар иштирок этганига гувоҳ бўлдик. “Аждарлар”нинг ўқув-машғулот йиғинида Россия, Арманистон, Буркина Фасо ва ивуарлик футболчилар кўрикдан ўтишди. Мухлисларга яхши маълумки, “Насаф” бунгача кўпинча легионерларни танлашда адашмаган.

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан суҳбатлашганимизда, хорижлик футболчиларнинг қай тариқа келгани ҳақида айтиб берди.


- Ҳақиқатдан ҳам декабрь ойида ташкил этган дастлабки йиғинимизда бир нечта легионерлар келиб кўрикда бўлди. Улар ўз ихтиёри билан кўрикдан ўтиш учун келишди. Агарда ҳаракатлари маъқул келса жамоамизда олиб қолиш шарти билан ташриф буюришган. Бунинг учун улар бор имкониятларини ишга солиб, ўзларини кўрсатиш учун харакат қилишди. Ҳар йили хорижлик футболчиларни танлашда эхтиёткорроқ бўлишга уринамиз. Сабаби легионер футболчи маҳаллий ўйинчиларимиздан камида бир калла устун бўлиши шарт. Шунинг учун хорижликлар бўйича якуний қарорга келишга шошилмаймиз.

Мамлакатимизда трансфер ойнаси очилгач, “Насаф” клубининг бир қатор етакчи ўйинчиларига харидорлар кўпайиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу бўйича Рўзиқул Саъдуллаевич қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.


- Очиғини айтганда, етакчи футболчиларимизга бошқа клублардан қизиқишлар бўлаётгани рост. Лекин деярли ҳамма футболчиларнинг жамоа билан амалда шартномаси мавжуд. Шунинг учун уларни фақат трансфер қилишимиз мумкин. Бу ташкилий масалаларни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Агарда раҳбарият қайсидир футболчимизни сотиш орқали жамоа ҳисоб-рақамига пул туширса бундан хафа бўлиш керак эмас. Қолган имкониятимиздан келиб чиқиб ишни давом эттирамиз.



“Насаф” ҳар йили қишда Суперлиганинг бошқа клубларидан 2-3 нафар ўйинчини таркибга қўшиб олиб селекцияни якунлайди. Хўш, бу йил Бердиев бошқа клублардан қайси футболчиларни кўз остига олиб қўйди?


- Маҳаллий футболчилардан ўйинимизга мос тушаётганини кўриб, билиб юрибмиз. Лекин бу масала раҳбарият билан бўладиган суҳбатдан кейин аниқ бўлади. Балки клуб раҳбари олдимизга академия тарбияланувчилари билан ишлашни вазафа қилиб белгилаб берар.

2019 йилги мавсумда “Машъал”дан ижара асосида олиб келинган Сардор Абдураимов билан Ҳумоюн Муртозаевни яна “газчилар” сафига қайтиши бўйича хабарлар тарқалди. Бу ҳақда “Насаф” устозидан сўраганимизда қуйидагиларни билдирди.


- Абдураимов билан Муртозаев декабрь ойида ташкил этган йиғинимизда иштирок этди. Ҳар икки клуб раҳбарлари ушбу футболчиларнинг кейинги тақдири бўйича музокара ўтказишмоқда. Муртозаев ва Абдураимов янги мавсумда ҳам жамоамизда қолишини истардим.

Бундан ташқари “аждарлар” устози хорижда йиғин ўтказиб қайтиш бўйича ҳам маълумот берди.


- 3 январдан Қаршида жамоани йиғамиз ва тайёргарликка киришилади. Режага кўра, февраль ойида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб келишни мўлжаллаб турибмиз.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика