Рўзиқул Бердиев: "Гуруҳдаги вазият аниқ бўлиб улгурган. Эртанги баҳсда очиқ ўйин кутяпмиз"
03 дек 20:46
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Гуруҳдаги вазият аниқ бўлиб улгурган. Эртанги баҳсда очиқ ўйин кутяпмиз"
ОЧЛ 2 мусобақаси олтинчи туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" учрашувидан олдин Рўзиқул Бердиев ва Умиджон Эргашев матбуот анжуманида қатнашди.
- Рўзиқул Бердиевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?
- Гуруҳдаги вазият аниқ бўлиб улгурган. Икки жамоа кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлди. Эртанги ўйинда икки жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатиб, имкон қадар яхшироқ ўйин кўрсатишини кутяпмиз. Яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Умиджон Эргашев:
- Бирлашган Араб Амирликларини мустақиллик байрами билан табриклайман. "Шабаб Ал Аҳли"ни ҳам кейинги босқичга чиққани билан қутлайман. Эртага мавсумдаги охирги ўйинимиз. Ўз ўйинимиз орқали "Насаф" мухлислари ва Ўзбекистон халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Комментарии