RU

Последние новости

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан кейин: "Халқнинг норозилиги бекорга эмас" Новости

Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан кейин: "Халқнинг норозилиги бекорга эмас"

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни хато билан бошладик. Ўзларинг кўрдинглар, бу вазифамизни оғирлаштирди. Голдан сўнг ҳам бир нечта вазиятлар ярата олдик. Гарчи қулай вазиятларга чиқа олган бўлсак ҳам қаердадир тажриба ва омад етишмади. Мана шу каби холатлар бугунги ўйин тақдирини ҳал қилди. Албатта биринчи ўринда натижа туради. Биз балки улардан яхшироқ кўрингандирмиз, лекин бугун омад ва ғалаба улар томонда бўлди. Ҳаёт давом этади, кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз. Биз бор имкониятдан фойдаланаяпмиз, ўша ёш ўйинчиларимизга қайсидир маънода совуққонлик ва тажриба панд берди. Бу баҳона эмас, лекин вазиятни тўғрилашимиз керак бўлади.

- Жамоа ОФК кубогида ўйнайди. Футболчилар бугун майдонда ўша нуфузли турнирни ўйлаб ҳаракат қилгандек кўринди...

- Бу турниргача ҳали вақт бор. Йигитларга ҳам бу ҳақида айтганмиз. Албатта биз тушуниб турибмиз, олдимизда масъулиятли ўйинлар бор. Лекин бугунги ўйинга ҳам жиддий ёндашган эдик. Чунки "Бунёдкор" ҳам юқори ўринлар учун курашади, қпйсидир маънода рақобатчи ҳисобланамиз. Шу сабаб бугун очко олишимиз зарур эди. Афсуски, бугун натижа биз кутгандек бўлмади.



- Ўйиндаги қайси вазиятларга эътирозингиз бор? ВАР тизими ҳақида нима дея оласиз?


- Биласизларми, ўйинни олиб бориш ҳакамларга жуда ҳам боғлиқ. Чунки ҳуштак унинг қўлида. У вазиятлар юзасидан қарорлар чиқаради. ВАР тизимида ҳам бизга қоронғу ким ўтирибди, қандай қарор чиқараяпти, билмаймиз. Албатта бизда, баъзи вазиятлар бўйича эътирозлар бўлди. Ўйинни бир текисда олиб бориш ҳакамлар гуруҳини қўлида. Буни халқ ҳам кўриб турибди, атайин ёки билмасдан хатолар қилаяпти. Хатолар бизни фойдамизга бўлмаяпти. Ҳакамларни муҳокама қилмаймизу лекин уларни қўлида ҳамма нарса. Агар кимгадир ёмон нияти бўлса майда қоидабузарликлар билан ҳам қайсидир жамоага ёрдам бериши мумкин. Билмадим, атай қилаяптими, баъзида ҳакамлар қарорини тушунмаймиз. Баъзи баҳсли вазиятлар бўлди, кўриб чиқиш керак эди. Биз ҳам пенальти тепишимиз мумкин эди. Ҳакам бу вазиятда келиб ВАРни кўрмади. Биз қандай норози бўлмаслигимиз мумкин? Айтаяпману ҳуштак уларнинг қўлида, тепада ким ўтирибди билмаймиз, қарорни истагагича ўзлари чиқариб ётишибди. Ҳозир ҳам айтаяпман, норозичилигим бор. Нима қилса ўзи билади, атай қилаяптими, буни билмадим. Ёки маҳорат ёки савия етишмаганидан шундай қилаяптими? Футболда шунақа, кўп нарса қўлида ҳуштак бор инсонга ва ВАРдагиларга боғлиқ. Нима учун ўша ВАР билан боғлиқ 2-3 та вазиятни кўрмади? ВАРдагилар ҳам жим, ўйнаб кетавер, ҳеч нарса бўлмади деган бўлса индамай кетаяпти. Биз билмаймиз, улар нимани гаплашаяпти? Бу муҳокама эмаску, билмадим ўзларинг кўрдинглар. Халқни норозилиги бекорга эмас, чунки сизлар ҳам, бизлар ҳам нима бўлаётганини кўриб турибмиз.

- "Бунёдкор" билан кетма-кет ўйинларда икки хил натижа қайд этилди...


- "Бунёдкор"ни ҳамиша ҳурмат қилганмиз. Жамоа ўтган даврлардан кўра ҳозир оддийроқ футбол ўйнаяпти. Лекин натижаси бор. Олдин тўп назорати ва позицион ҳужум ташкил этган бўлса, ҳозир фақат тўпни олдинга тепиш билан овора бўлаяпти. Уларни қарашини муҳокама қилмаймиз.

Кубок доирасидаги ўйин билан бугунгисини фарқи биз балки кейинги босқичга чиқиб бўлганимиз учун унчалик ҳам жиддий қарамагандирмиз. Бугунги ўйин муҳим эди, бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Лекин "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклаш керак, футболда натижа муҳим.




- Хусайин Норчаевда тажриба етишмагандек кўринмоқда. Бобир Абдихолиқовни ортга қайтариш варианти йўқми?


- Муаммолар кўриниб қолаяпти. Олдиндан айтган эдик, жамоани ўзагини сақлаб қолиш муҳим эди. Биз ҳужумчини йўқотдик, унинг ўрнига ҳеч кимни олмадик. Чунки бизда имконият йўқ эди. Шу тахлит кетса бизда имконият бўлмайди ҳам. Тажрибали ўйинчини олиб кела олмаймиз. Ман ҳозир кўра олмаяпман эртага таркибимизга тажрибали футболчи келиб қўшилишини. Фақат биздан нима қолади, агар ОФК кубогида яхшироқ қатнашсак, ўзимизга маблағ келтиришимиз мумкин

Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика