RU

Последние новости

22:06U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:1 (матнли трансляция)  195 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди"

Coca Cola Суперлига 17-тури доирасида "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун тажрибали жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бироқ барибир тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Бугун биз ўз услубимиз доирасида ҳаракат қилдик. "Локомотив"га гол уриш учун камроқ имконият яратишга, уларнинг бўш зоналаридан унумли фойдаланишга, уларни тўпсиз қолдиришга интилдик, аммо буни ҳар доим ҳам эплай олмадик. Чунки "Локомотив"нинг бир неча футболчилари эркинроқ ўйнашди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда футболчиларим диққатни бироз йўқотишди ва ўша вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. 

- Жамоангизнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- "Локомотив"дек рақиб бўлганидан кейин ўйинимизни юқори баҳолай оламан.

- "Насаф" ушбу рақибига иккала ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунга қандай изох бера оласиз?
- Бизга совуққонлик етишмаяпти. Қаршида бўлган ўйинни эсласангиз, муносиб ўйин намойиш қилиб, кўплаб вазиятлар яратгандик. Аммо ўзингдан кучлироқ ва тажрибалироқ бўлган жамоага қарши ўйинда албатта гол урмасанг, мағлуб бўлишинг аниқ. Бугун шундай бўлди. Учрашувлар давомида биз кўплаб вазиятлар яратяпмиз, бироқ булардан фойдалана олмаяпмиз. "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам шундай бўлди.

- Суперлига доирасида сафарда ўтган энг қийин ўйин сифатида "Локомотив"га қарши ўйинни келтира оласизми?
- Бу йил лигада кутилмаган натижалар кўп бўлмоқда. Кўп жамоаларнинг савияси тенглашаётгандек. Шунинг учун ҳам, нафақат сафардаги, балки уйдаги ўйин ҳам қийин ўтмоқда. Ғалабага эришиш учун уй ёки сафар деб ажратмасдан бор кучни ишлатиш керак.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика