RU

Последние новости

08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  2 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  5 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2

Равшан Аҳмедов: "Натижани четга суриб қўйган ҳолда ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман" Новости

Равшан Аҳмедов: "Натижани четга суриб қўйган ҳолда ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив-БФК" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатдаги айтадиган фикрим, натижани четга суриб қўйиб жамоамиз таркибида ҳаракат қилган ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман. Улар бугун кучли жамоага қарши қўрқмасдан дадил ҳаракат қилишди. Вазиятлар яратдик, ҳужумлар ҳам ташкил этдик. Муҳими, 17-18 ёшли футболчилардан иборат ёш таркибимиз ўзларига бўлган ишонч билан майдонда ҳаракат қилишди.

- "Локомотив-БФК" ёш таркиби билан чемпионат учрашувларида қандай вазифа билан давом этади?

- Албатта, таркибимизда ёш футболчилар бор. Айтиб ўтганимдек, 17-18 ёшли йигитлар жамоамизда ҳаракат қилишаяпти. Биз уларни катта футболга муносиб тайёрлаш ва тажриба тўплашлари учун имконият бериш мақсадида ҳаракат қилаяпмиз.

- Жамоангиз кубок учрашувлари давомида кўрсатган натижалардан қониқдингизми?

- Кубок давомида Суперлига клублари билан ўйнадик. Натижадан эмас, кўрсатган ўйинларимиздан қониқдим. Катта тажриба тўпладик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика