RU

Последние новости

12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  0 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  9 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  64 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  30 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  17 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди"

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" ўртасида ўтказилган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан (3:1) кейин мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Зафармурод Абдираҳматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни яхши бошладик. Гол ўтказгунимизча иккита яхши вазиятга эга бўлдик, бироқ кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан йигитлар ишончни йўқотишмади ва ғалабага эришдик. Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди. Бу йил стадионимизда ўтказилган сўнгги ўйинда ғалаба қозонганимиз ҳаммага яхши кайфият улашди".

Зафармурод Абдираҳматов: "Уч очко учун майдонга тушгандик ва мақсадимизга эришдик. Баҳс мухлисларбоп бўлди. Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман".

- Умар Эшмуродовнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Ғалаба осон бўлмади. Бу жамоа тартибли ўйнашини айтган эдим, бугун ўша гапларнинг исботини кўрдик. Футболчиларни нега алмаштирдим? Ўйин услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик. Умар Эшмуродов танаффусда ўйнай олмаслигин айтди. Шу сабабли уни алмаштирдик.

- Умар Эшмуродовнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқ, шундайми?

- Оёғини ушлаб, ўйнай олмаслигини айтди. Шифокорлар кейинроқ футболчи ҳақида маълумот беришади.

- "Насаф" сўнгги баҳсда ғалаба қозонмаса, гуруҳда қолиб кетиши мумкин. "Ал Садд"га қарши баҳсда қандай ўйин кўрсатиш ниятидасиз?

- Бу учрашувда натижа учун ўйнашга мажбурмиз. Очиқ ўйин кўрсатармиз, балки ёпилиб олармиз. "Ал Садд" ўз уйида жуда яхши ҳаракат қилади. Тартибли ўйин кўрсатишимиз керак. Бошқа ўйин натижаси ҳам бизга таъсир қилиши мумкин. Қатар клубига қарши баҳсда фақат ижобий натижага ҳаракат қиламиз.

- Саволим Зафармуродга. "Ал Файсали"га қарши иккала баҳсда ҳам гол ура олдингиз. Гол уришнгизни аввалдан сезганмидингиз?

З. Абдираҳматов: Ўйиндан аввал мураббийимиз вазият бўлса имкониятдан фойдалан, тепиб кўр дегандилар. Биринчи баҳсда ҳам шундай бўлганди.

Рўзиқул Бердиев: Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугунги баҳсни стадионда кузатган, телевизордан томоша қилган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика