RU

Последние новости

23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  6 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  57 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  11 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  48 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  65 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8

Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади Новости

Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади

Суперлига 9-туридан ўрин олган беллашув поёнига етди.

Суперлига 

9-тур

"Насаф" – "Бунёдкор" 2:2  

Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

Голлар: Рубин Хебай (Ойбек Бозоров) 23', Ойбек Бозоров (Акмал Мозговой) 83' – Носиржон Абдусаломов (Луис Качорри) 78', Марко Бугарин (Мартин Шролер) 90+1'

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов

Захира ҳаками: Муҳаммадали Бахтиёров

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Амир Галеев

Комиссар: Владимир Назаров

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 75), 6.Муродбек Раҳматов (7.Акмал Мозговой, 66), 8.Зафармурод Абдирахматов (14.Шароф Муҳитдинов, 81), 10.Драган Черан (19.Стефан Чолович, 66), 22.Игорь Голбан, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Рубин Хебай (18.Ҳусайн Норчаев, 66).

Захира: 1.Олександр Воробей, 17.Суҳроб Нуруллоев, 24.Сардорбек Баҳромов, 33.Баҳодир Халилов.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Имеда Ашортиа (21.Носиржон Абдусаломов, 76), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (22.Азизбек Амонов, 64), 15.Марко Бугарин, 23.Асадбек Раҳимжонов (30.Сардор Абдунабиев, 64), 57.Амир Тўрақулов (8.Мартин Шролер, 46), 74.Луис Качорри, 77.Музаффар Олимжонов (10.Расул Йўлдошев, 89).

Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 5.Александр Зевадинов, 18.Наримжонжон Аҳмаджонов , 66.Азизбек Тўлқунбеков.

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков (88), Расул Йўлдошев (90+4).

МАТНЛИ ТРАНЛСЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Расул Йўлдошев фоль ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

90+1. ГОЛ! Мартин Шролернинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Марко Бугарин тўпни бош билан дарвозага киритди – 2:2!

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

89. "Бунёдкор"да ўзгариш: Олимжонов ўрнига Йўлдошев баҳсни тугатиб қўяди. 

88. Ҳамробеков Муҳаммадиевга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

87. Зарба! Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Эшмуродов дарвозага йўналтирди, ноаниқ. 

83. ГОЛ! Мозговойнинг пасидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Ойбек Бозоров айланма зарбаси орқали дарвоза бурчагига тўпни жойлаб қўйди – 2:1!

81. "Насаф"да ўзгариш: Абдирахматов ўрнига Муҳитдинов тушди. 

80. Зарбааа! Бозоровнинг яқин бурчак томон берган зарбаси сал ноаниқ чиқди. 

78. ГОЛ! Качоррининг моҳирона пасидан кейин Абдусаломов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

76. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ашортиа ўрнига Абдусаломов баҳсга қўшилди. 

75. "Насаф"да алмаштириш: Ғайбуллаев ўрнига Муҳаммадиев майдонга тушди. 

73. Зарба! Сардор Абдунабиевнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

70. Ғолиб Ғайбуллаев тиббий ёрдам олмоқда. Бу пайтда эса бошқа футболчилар бироз нафас ростлади. 

67. Зарба! Олимжоновнинг узатмасидан сўнг Амонов бош билан ноаниқ зарба йўллади. 

66. "Насаф"да 3 та ўзгариш: Черан ўрнига Чолович, Раҳматов ўрнига Мозговой, Хебай ўрнига Норчаев учрашувни давом эттиради. 

64. "Бунёдкор"да 2 та алмаштириш: Раҳимжонов ўрнига Абдунабиев, Абдухолиқов ўрнига Амонов туширилди. 

61. Хебайнинг пасидан кейин Черан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва кучсиз зарбаси билан дарвозабонни тўп билан таъминлади. 

59. Уууух! Голбаннинг яқин масофадан бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.  

55. Ойбек Бозоров бугун майдонда шунчаки яйрамоқда. Мухлислар ҳалигача ундан легионер мақомига эришишини кутади. Жумладан, биз ҳам. 

53. Зарбааа! Мартин Шролернинг айланма зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

51. Раҳимжонов Бозоровни қўли билан итариб юборди, очиқчасига. Жарима зарбаси белгиланди, аммо сариқ карточка негадир берилмади. Қизиқ.

50. Уууух! Хебай-Бозоров комбинацияси гол билан якунланишига бир бахя қолди, Абдумавлон Абдужалилов зарбани қайтариб, жамоасини қутқарди! 

49. Зарбаааа! Мартин Шролернинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Даҳшат! 

48. Луис Качоррига нисбатан фоль ишлатилди, яхши нуқтадан жарима зарбаси. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Бунёдкор"да ўзгариш: Тўрақулов ўрнига Шролер баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Уууух! Ғайбуллаевнинг бош билан берган зарбасини Абдужалилов қайтарди, қайтган тўп Драган Черанга етиб келди ва тажрибали ҳужумчи уни бўш қолган дарвозага киритолмади. 

42. Ҳамробеков Насруллаевга нисбатан қоидани бузди. Одил термадаги шериги Шерзоддан кечирим сўраб қўйди. 

39. Уууух! Нормуродовнинг узоқдан бершан кучли зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтарди! 

37. Рубин Хебай Марко Бугарин томонидан йиқитилди. Ҳакам меҳмонлар вакилини оғзаки огоҳлантирди. 

35. "Қалдирғочлар" ўтказиб юборилган голдан сўнг устунликни "аждарлар"га бериб қўйди. 

32. Ойбек Бозоровнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. 

30. Нажмиддин Нормуродов жамоадошини узун пас билан таъминламоқчи бўлди, бироқ тўп анча ноаниқ кетди.  

27. Ғайбуллаев ва Бугарин майдон марказида жиддий тўқнашиб кетди. Футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

23. ГОЛ! Ойбек Бозоровнинг узун пасидан кейин Рубин Хебай маҳоратини кўрсатиб, зарба берди ва тўп дарвоза устунига тегиб дарвозадан жой олди – 1:0! Қойилмақом узатма ва моҳирона ижро этилган зарба орқали гол!

21. Алибек Давронов Музаффар Олимжоновга нисбатан қўполлик ишлатди. 

19. Зарбааа! Муродбек Раҳматовнинг кутилмаганда узоқдан берган зарбаси ўта хавфли чиқди, аммо ноаниқ кўриниш олди. 

17. Ҳамробеков Бозоровга нисбатан қоидани бузди ва Чераннинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қолди.  

16. "Бунёдкор" ҳозирча ўйин назоратини қўлга олган, "Насаф" рақибга имкон бермоқда. 

14. Зарбааа! Олимжоновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Бобурбек Йўлдошев дарвозага йўналтирди, сал ноаниқ.  

12. Бугариннинг айланма узатмаси Олимжоновга қадар етиб келди, унинг пасидан кейин эса Эшмуродов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бугариннинг узатмаси шунчаки гўзал!

8. Олимжоновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпи ҳаммадан ўтиб Номуродовга етиб келди. Нажмиддиннинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди ва тўп "аут"га йўл олди. 

6. Уууух! Ғолиб Ғайбуллаев жарима зарбаси орқали олис масофадан ерлатиб зарба йўллади. Жуда хавфли, аммо сал ноаниқ кетди. 

5. Рубин Хебай Йўлдошев билан тўқнашиб кетиб, майдонда ётибди. У тиббий ёрдам зарурати йўқлигини маълум қилди. 

3. Раҳматов чап қанотда фаоллик кўрсатиб, тўпни жамоасига қайтариб олди. 

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +7   

Комментарии

+5   
10 мая 20:58:18
barselona7
Энди чичвордиларинг. Тайёр ғалабани қўлдан бой берди. Кошки эди биринчи марта бўлса. Ўтган йил барча жамоалар инқирозда бўлган вақтда йўқотилган очколар кўп бўлса ҳам билинмай чемпион бўлганди. Бу йил АГМК ва Динамо ўртасида кечади кураш шекилли. Аслида Бунёдкор ҳам ёмон эмас.
+4   
10 мая 22:42:57
Artur1801
Насаф бу кетишда бу йил баклажка қопқоғини ҳам ютолмайди. Кубокдан чиқиб кетиб бўлди. Шу таркиб билан чемпионатни ҳам бой беради. Ҳайронман Рўзиқулга яна қанақа шароит керак. Таркиб энг кучли ҳозир.
+4   
10 мая 22:06:50
Dreamman
Буник,каекдаги командалар билан дурранг уйнасанг чемпион булолмайсан
+4   
10 мая 21:03:00
AA H.A
Кейинги Бунëдкор у́йинини албатта стадионда томоша киламан
+4   
10 мая 20:45:48
Soccerland777
Шарҳловчи: Насаф қайтиш қилди.
Бошқа жойларни шевасини билмадиму, лекин бизни Тошкент вилояти тилида ўлди дегани :)))
+4   
10 мая 20:41:33
barselona7
Омад Насаф.
+3   
10 мая 22:43:08
Artur1801
Насаф бу кетишда бу йил баклажка қопқоғини ҳам ютолмайди. Кубокдан чиқиб кетиб бўлди. Шу таркиб билан чемпионатни ҳам бой беради. Ҳайронман Рўзиқулга яна қанақа шароит керак. Таркиб энг кучли ҳозир.
+3   
10 мая 21:43:04
Futbol_muxlisi
Paxtakor s qilib haydavorgan cheranni Nasaf sudrab yurubdi, nasaf ham s qilib uyiga qaytarivorish keragidi qancha golni kutiga urdi. Akmalchi u yuvunmay kelgan, golni urolmadi, oddiy topni burchak qib berdi, o'sha burchak to'pni avtogol qilib o'tiribdi. Bu o'yinda Ro'ziqulni aybi yo'q axir 5 ta golli vaziyat bo'ldi, Oybek esa butun nasafni yelkasida ob yurdi
+3   
10 мая 21:41:16
Маматов Муҳаммад
Бунёдкор малатси
+3   
10 мая 21:12:41
oltin top
Бозоров ука келаси йили Насафдан кетгин,сан бу жамоадан 2 баробар кучли жамоаларда уйнашга кодирсан,яхши агентларни топиб четга кет ука,шунча килган мехнатингни кутлар кутига уришди
+3   
10 мая 21:10:12
oltin top
Эхх...нима дейишгаям хайронмиз,Бердиев яна чечди,керак эмас эди хисоб калтис булиб турганида тудаси билан замена килишни,уша туда уйинга кушилиб кетолмади,бошлангич таркиб зур уйнаб турганди,бунака пайтларда битта бита килиб ким чарчаб колган булса кимнидур травмаси безовта килаетган булса еки уйини чикмаетнан булса замена килинади,Бердиев ким яхши уйнаябди ким емон фарки йук унга,и заменани вактиниям билгилаб олган у,59-60 минутларда бир туда килиб тирикларни ташлайди,тириклар кизишиб уйинга керишиб олгунча ракиб уйин тизгинини узига огдириб олади,Норчан билан мазгавойни умуман туширмаслик керак эди,норчани бор йуклигиям сезилмади,мазгавой Букни 2чи голига муалифлик килди,уладими уша пайт хеч булмаса кукраги билан тупни кайтариб юборса,хулос мазгавойни голи устимиздан муздек сув куйворгандек булди
+3   
10 мая 20:38:33
Xala Madrid
Berdiyev zo'r o'ynab turgan Xebay o'rniga taxta Norchayevni tushurgani Bunyodkorning foydasiga ishladi. Xebay maydondan chiqqandan keyin Nasaf xujumidagi bog'lam uzildi.
+2   
10 мая 21:19:16
Sayfuddinovich86
Abdulla, iltimos qilaman !!! Nasafni o‘yinlarini sharhlama. Yoki Sport TV muxlislarga boshqa imkoniyat ham bersin, masalan rus tilida bo‘lsa ham. Nasafni maqtayman deysan gapingda tuz yo‘q. Bunyodkorni maqtayman deysan ikkita gapni bir-biriga bog‘lolmaysan. O‘zbekcha familiyalarniyam to‘g‘ri talffuz qilolmaysan (horijliklarniku aytmasayam bo‘ladi) Nima zarur sanga o‘zingni sharmanda qilib. Futbolni oddiy muxlischalik tahlil qilolmaysan. Sharmandasan
+2   
10 мая 21:05:53
AA H.A
Ответ на комментарий пользователя Тўлқин Хайит
Қандай, жужани кузда санашади.
Кузни кутиб у́тирмимиз насаф у́тириб ку́йбу́лди
+2   
10 мая 21:03:13
Akram Berdiyev
Бу ерда Мозговой ютқазди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика