RU

Последние новости

00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  2 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6

Рўзиқул Бердиев: “Бизга ҳеч қандай “сюрприз” ваъда қилинмаганди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Бизга ҳеч қандай “сюрприз” ваъда қилинмаганди”

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасида ўтган АГМК – “Насаф” баҳсидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервю берди.

- Ярим финалдан сўнг, “Насаф” учун мавсум якунланди. Бугунги учрашув ва мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ўйлашимча, мавсум биз учун омадли келди. Чунки, асосий вазифа ўрин эгаллашимиз керак эди ва йигитлар буни уддалади. Шу туфайли “Насаф” мухлислари бу жамоа билан фахрланса бўлади, деб айтмоқчиман. Бугунги ўйинга келсак, баҳсни жуда ёмон бошладик. Бу ҳақда таъкидлагандим, 20-25 дақиқа давомида АГМКда ташаббус бўлишини билгандим. Биз яхши ҳимоялиб, гол ўтказмаслигимиз керак эди, лекин, бу амалга ошмади. Қолган 60-70 дақиқада тўлиқ устунлигимизни намойиш этдик. Аммо, биласиз футболда гол уриш керак, гол урилмасангиз мағлубиятга учрайсиз. Менимча, ўйинда устунлик қилдик, лекин бугун мағлуб бўлдик. АГМКни бугунги ғалаба билан табриклайман ва уларга кейинги ўйинда омад тилайман.

- Финалда қаторасига 3 йил АГМК – “Пахтакор” ўзаро тўқнаш келади. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- Агар АГМК бугунгидек ўйнайдиган бўлса, жамоада ҳеч қандай имконият йўқ. Бу шахсий фикрим.

- “Насаф”да молиявий қийинчиликлар ҳақида кўп бор айтилди. Ҳозир йил охири, қарздорлик масаласи бажарилдими?

- Йўқ бу нарса бажарилгани йўқ. Баъзи жойларда, билмадим бу маълумотларни ким тарқатмоқда, “тўлиқ қутилди”, “футболчиларнинг олдида қарздорлик йўқ”, деб беришди. Бироқ, қарздорлик ҳали бор.

- “Насаф”да Кубокда ярим финалга етиб келди ва чемпионатни ҳам 2-ўринда якунлади. Буни рағбатлантириш учун автомобил ёки мукофот ваъда қилинганмиди? Кўпчилик шу билан қизиқмоқда.

- Бу ҳақда Намангандаги ўйин олдидан қаердадир ёзишди. Бироқ, Намангандаги учрашувдан олдин ва кейин ҳам клуб раҳбарлари билан учрашмадик ҳамда бу ҳақда гап ҳам бўлгани йўқ.

Агар “сюрприз” бўладиган бўлса, бундан йигитлар хабар топиши керак эди, озгина мотивация бўлиши учун. Лекин, бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган.

- Келаси мавсум режалари қандай? Эшитишимизга кўра, бир, икки футболчи жамоани тарк этмоқда.

- Мен ҳам бу ҳақда эшитяпман. Шартномаси тугаган футболчилар бор, буни вақт кўрсатади. Режа тўғрисида ҳам раҳбарият билан ўтириб, муҳокама қилганимизча йўқ, дея сўзларини якунлади Бердиев.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика