RU

Последние новости

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  3 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  15 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  255 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

Рўзиқул Бердиев: “Бизда хавотир бор эди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Бизда хавотир бор эди”

“Насаф” – “Қизилқум” (4:2) учрашувидан сўнг, мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун ниҳоят яратилган вазиятлардан фойдалана олдик, натижада ғалаба қозондик. Дастлаб йигитларда ҳаяжон бўлди, аммо гол уриб олганимиздан сўнг бу ҳаяжон йўқолди ва майдонда эркин ҳаракат қилишди. Бугун ишончли ғалабага эришдик. Албатта “Қизилқум” жамоаси таркибида етарли даражада тажрибали ўйинчилар бор, шу орқали бизда бугун хавотир ҳам бор эди. Биз футболчиларимизга бугун рақибга нисбатан тезроқ ҳаракат қилишни уқтирган эдик. Футболчиларимиз бу кўрсатмамизни яхши бажаришди. Бугун ғалабамиз билан мухлисларимизни ниҳоят хурсанд қила олдик деб, ўйлайман.

Ғалаба биз учун жуда зарур ва муҳим эди. Бунга эришдик. Умуман биз футболчиларимизга доимо ғалаба зарурлигини уқтирамиз. Аммо ўйинда яратилган вазиятларни голга айлантира олмаслик, бизга доим панд беради. Бугун бу нарсага чек қўйдик. Жамоамиз таркибида иккинчи босқич олдидан катта ўзгаришлар бўлди. Айни пайтдаги жамоамиз таркиби, бирга машғулот ўтказаётганига ва ўйнаётганига икки ой бўлди, холос. Умид қиламанки, энди кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижаларни қўлга киритамиз.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика