RU

Последние новости

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  6 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  4 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  14 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.


- Бугун сифатли ўйин бўлиши учун барча нарса шай эди: майдоннинг ҳолати, об-ҳаво. Ўйинга келадиган бўлсак, кўп вазият ярата олмадик-ку, аммо 1 гол уриб, ғалабани ушлаб қолиш учун етарли бўлди. Ўз навбатида хатосиз ўйнадик. "Бухоро"ни ҳам таъкидлаш керак, яхши жамоа шаклланибди. Ўйлайманки, навбатдаги ўйинларда ижобий натижа учун қаттиқ ҳаракат қилади. 

Бугунги ўйинда йигитларга натижа учун ўйнаш кераклиги таъкидланганди. Кўрдингиз, гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларда ўйнадик, иккинчи голни уриш учун яхши имкониятларга эга бўлгандик, аммо буни амалга ошира олмадик. Ғалаба учун тузилган режамиз амалга ошди. Оғир ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. 

- "Насаф"да ҳар йили таркибда янгиланиш бўлмоқда. Сифатни ушлаб қолиш қийин бўлмаяптими?

- Таъсир қилади. Янги футболчиларнинг жамоа талабини тушуниб олиши учун вақт керак. Бу унчалик катта муаммо олиб келмайди. Таркибда ўзгаришлар катта эмас, асосий футболчиларни сақлаб қолганмиз. Йигитлардан доимо сифатли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз.

- Жамоангиз "Олимпик"дан кейинги энг ёш жамоа бўлиб турибди.

- Ушбу футболчиларни ёш деб бўлмайди. Улар ёшлигидан таркибда, катта тажриба олиб келмоқда. 22 ёшли футболчиларни ёш десак, хато қилган бўламиз. Катта лигаларда 17-18 ёшли футболчилар хотиржам футбол ўйнамоқда. 

- "Бухоро"дан қайси футболчини таркибингизга олган бўлардингиз?

- Жамоа ҳужумини уюштиришда Иминов бошқалардан ажралиб турибди. Майдонни кўра билиши, паслари жуда яхши. Буни биз унинг олдинги ўйинларида ҳам кўргандик. Бугун ҳам бунга амин бўлдик. Жамоа ёмон эмас. Бугун улар бизга жуда ҳам қийинчилик туғдирди. Тўпни бемалол ушлаб туриши, қўрқмай ҳужумга бориши - жамоанинг катта ютуғи. 

- Бугун ўзингизнинг оптимал таркибингизни туширдингизми?

- Жароҳатлар ҳалақит қилмаса, таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бугун ҳам сўнгги ўйиндаги таркибни майдонга туширишга қарор қилдик.

- Норчаев "Насаф"дан кетганидан кейин ҳужумни якунлашда муаммо бор. Мана кетма-кет иккинчи ўйиндирки ҳимоячи ҳал қилувчи голни урмоқда. Ҳужумчиларнинг гол ура олмаётгани сизни хавотирга солмаяптими?

- Албатта, хавотирга солмоқда. Ушбу мавсумда тўртта расмий ўйин ўтказдик, аммо ҳужумчиларимиз гол ургани йўқ. Футболни 11 киши ўйнайди. Стандарт вазиятларда асосан ҳимоячилар гол уриши керак бўлади. Бу борада ишлаяпмиз. Камчиликларни балки, шу орқали ёпишга ҳаракат қиляпмиз. 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика