RU

Последние новости

01:17Омар Момани Абдуқодир Ҳусановга атаб карикатура чизди  4 00:56"Арсенал" футболчисини четлатган ҳакамга уни ва икки ёшли қизини ўлдириш билан таҳдид қилишди  5 00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  214 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  11 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  3 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  81 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  13 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  1 19:26Наингголан ҳибсга олинди  4 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1

Рўзиқул Бердиев: "Барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича"

Ўзбекистон кубоги-2023 финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчилар Зафармурод Абдираҳматов ҳамда Марко Станоевич қатнашишди.

"Тарихда биринчи маротаба ўз ўйимизда финал учрашувини ўтказамиз ва эртага ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қиламиз. Йигитлар ҳам ушбу учрашувнинг муҳимлигини ҳис қилиб туришибди", – деди Бердиев.



"Ҳар бир учрашув биз учун финалга тенг. Эртанги ўйинга тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз", – деди Станоевич.



"Жамоа финал баҳсига яхши тайёргарлик кўрди. Ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", – деди Абдираҳматов.



- "Насаф" уч фронтда кураш олиб бораётган ягона жамоа. Учта мусобақада қатнашиш қанчалик қийин кечмоқда?

- Суперкубокда ғолиб бўлганимизни унутдингиз (жилмайиб). Биз жорий мавсум кубок кўтаришга улгурдик. Сиз айтганингиздек, барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича. ОКМК – жуда кучли жамоа. Олмалиқликлар Суперлигада энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади. Барча мусобақаларда ғалаба қозониб, максимал имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бундай йўл оғир, аммо ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак.

- "Насаф" учта фронтда кураш олиб бораётганига қарамай, якунда учаласидан ҳам қуруқ қолиш хавфи бор. Ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтсангиз...

- Бу – футбол ва футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Яхши тайёргарлик ва кучли иштиёқ бўлса, ғалаба қозонишимиз шубҳасиз. Умид қиламанки, биз ҳар бир мусобақани муваффақиятли якунлаймиз. Ушбу мавсум "Насаф" тарихидаги энг омадли мавсум бўлади.

- Агар финал пенальтилар сериясига қадар давом этса. 11 метрлик жарима зарбасидан хатога йўл қўймаймизми?

- Оғир савол бердингиз-ку (кулади). Машғулотларда ушбу муаммони ҳал этишга интилмоқдамиз. Бироқ машғулот ва ўйиндаги пенальти бошқа-бошқа ҳолат. Ўйин вақтида пенальтини ижро этиш бу катта босим.

- "Насаф"да ўзи асосий пенальтичи ким? Ҳар бир учрашувда ҳар хил ўйинчилар зарбани ижро этяпти.

- Мавсум бошиданоқ эътибор берган бўлсангиз, бизда асосий пенальтичилар – Сидиқов, Абдираҳматов ва Станоевич. Улар пенальтидан кам хатога йўл қўйишарди. Марко "Олимпик"ка қарши учрашувда, Зафармурод эса U-20 терма жамоасида кўп маротаба 11 метрлик жарима зарбасини ижро этган эди. Сўнгги учрашувларда Азиз Амонов ва Жамбули Жигаурига имконият берган эдик. Ҳечқиси йўқ, ушбу муаммони бартараф этишимизга ишонаман. Пенальти кўпроқ руҳий ҳолат ва футболчининг техникасига боғлиқ нарса.

- "Насаф" ўз ўйида ўйнаши фойдалироқми ёки босим кўпроқ бўлиши жамоанинг зарарига ишлайдими?

- Биз жавобгарлик ҳиссини билиб турибмиз. Ўз майдонимизда биринчи маротаба ўйнамоқдамиз. Ушбу босимни енга оламиз.

- "Насаф" жамоаси Кубок финали ва Суперлиганинг сўнгги турида ОКМКга қарши ўйнайди. Ушбу икки ўйин "Насаф" мавсумни қандай ўтказганини ҳал қиладиган учрашувлар. "Аждарлар" бош мураббийи сифатида ОКМКни шахсан ўзингиз қўшимча таҳлил қилиб чиқдингизми?

- Мен ўйиндан олдин ҳар бир рақибни таҳлил қилиб чиқаман. Яширмайман, кеча ОКМКнинг мавсумдаги барча учрашувларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдим ва бир нечта учрашувини футболчилар билан таҳлил қилдик. ОКМКнинг сўнги учрашувига эътибор қилмадим, чунки Эрондаги учрашувда иштирок этган жамоа ҳақиқий ОКМК эмас. ОКМК – кучли рақиб, ўтган учрашувда эса мен у жамоани танимадим. Эртанги финални ўтказиб олайлик, кейин Суперлигадаги охирги учрашув ҳақида ўйлаб кўрамиз.



"Кайфиятимиз яхши. "Шаржа"га қарши учрашувларда ўз хатоларимиз сабаб очко йўқотдик. Чемпионлар Лигасидаги сўнги икки баҳсда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишимизга ишонаман", – деди Абдираҳматов.

"Яна бир маротаба такрорлайман. Биз учун ҳар бир учрашув финал. Эртага мухлислар кўз олдида ўйнаймиз ва уларни хурсанд қилиш биз учун қўшимча мотивация", – деди Станоевич.



- "Насаф" эртага мезбон. Футбол мухлислар учун ўйналади ва "Насаф" мухлислари ўз жамоасидан ҳар доим ҳужумкор ўйин кутиши аниқ. Эртага мухлисларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этасизларми ёки сўнгги учрашувлигини ҳисобга олиб, натижа учун ўйнайсизларми?

- Финал бир учрашувдан иборат. Бундай учрашувларда хатонинг қиймати жуда баланд ва шу сабаб биз биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз.

- Бу "Насаф" учун 9-финал. Сиз футболчилик фаолиятингизда ҳам Кубок финалларида бир неча маротаба ўйнагансиз. "Насаф" жамоаси эса қаторасига учинчи мавсум Кубок финалида иштирок этмоқда. Ушбу жиҳат сизга кўпроқ босим бўладими ёки қўшимча мотивация?

- Кўп финалларда иштирок этганимга қарамай, ўзимдаги иштиёқ жуда баланд. Спортчида мотивация ҳар доим бўлиши керак, агар мотивация бўлмаса, фаолитини якунлаш керак. Мен ҳали кўп ишлар қилишим керак ва ўзимга кўп нарсани исботлашим керак.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика