RU

Последние новости

08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  3 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  0 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  0 07:25МЛС. Месси захирадан майдонга тушиб, ғалаба голини урди  0 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  5 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   51 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26

Рўзимбой Аҳмедов: “Ўйиндан олдин ғалабага бўлган ишонч юқори эди” Новости

Рўзимбой Аҳмедов: “Ўйиндан олдин ғалабага бўлган ишонч юқори эди”

Фарғоналиклар мана иккинчи йилдирки, “Бунёдкор”дан сафарда очко тортиб олмоқда.
 Ўтган мавсум дуранг қайд этган “Нефтчи”, бу йил уч очко билан қайтди. “Қалдирғочлар” дарвозасига киритилган ягона гол муаллифи Рўзимбой Аҳмедов учрашувдан сўнг сайтимизга қисқача интервью берди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ютдик, табиийки ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Биласизми учрашувдан олдин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди. Барча футболчилар уйга уч очко билан қайтиш ҳақида ўйлади. Рақибдан қолишмасдик. Таркибимиз ҳам бу йил етакчи ижрочилар билан кучайтирилди. Қолаверса Фарғонадан бизни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб ишқибозлар борганди. Уларнинг далдаси ҳам бизни янада руҳлантирди ва ғалаба билан уларни хурсанд қилиш учун астойдил ҳаракат қилдик.

- Гарчи керакли натижани қўлга киритган бўлсакда, ғалабага осонликча эришилгани йўқ. Аҳиллик эвазига ютдик деб ўйлайман. Чунки ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлади. Худога шукур, айни дамда жамоада ички муҳит аъло даражада. Айнан ушбу жиҳатлар эвазига чемпионатда муваффақиятли иштирок этяпмиз.

- Пенальти? Тўғриси уни амалга ошириш учун мендан ташқари яна жамоада бир нечта футболчи бор. 11 метрлик тўпини ким тепиши муҳим эмас. Асосийси ундан аниқ фойдаланишдир. Шундай вазиятларда кимда ўзига бўлган ишончи юқори бўлса, ўша нуқтага яқинлашади. Яратганга шукур, мухлисларимиз олдида юзим ёруғ бўлиб, пенальтини аниқ амалга ошира олдим.

- Кўрган бўлсангиз менда яна бир қанча қулай вазиятлар бўлди. Лекин кўпична омад юз ўгирди. Кейинги ўйинларда ҳам голларим сонини оширишга харакат қиламан. Чунки ҳужумчини вазифаси гол уриш. Шунда ўз-ўзидан ғалабалар ҳам келаверади.

- Кейинги турда “Динамо”ни қабул қиламиз. Тўғри, “Бунёдкор”ни сафарда ютдик, лекин бу тарихда қолди. Энди асосий эътиборни бўлажак баҳсга қаратиш керак. Ҳозир осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир баҳсда жиддий кураш бўлмоқда. Албатта 9 май куни бўлиб ўтдиган баҳсда ҳам ишқибозларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

- Ҳақиқатдан ҳам бу йилги чемпионат “Нефтчи” учун омадли ўтмоқда. Лекин хулоса чиқаришга шошилмайлик. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу йилги чемпионат ўзгача руҳда ўтмоқда. Кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Шунинг учун ҳам жамоаларнинг очколаридаги фарқ у қадар катта эмас. Бу эса чемпионатдаги интригани оширмоқда. Умид қиламанки, мавсум охирига қадар шу руҳ давом этади – дейди Рўзимбой Аҳмедов.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика