RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аутсайдер жамоалар билан ўйнаганда руҳий тайёргарлик етарлича бўлмайди. Бу ҳақда кўп марта гапирганимиз билан футболчиларнинг ҳам ўйинга ўз руҳий қараши бор. Бу ҳолат биринчи бўлимда яққол кўзга ташланди. "Шўртан" 5-4-1 тактикаси билан ҳимояланганда бизга рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмади. Лекин охиригача сабр қилиб биринчи голни уриб олдик. Шундан кейин устунлик тўлиқ жамоамиз томонга ўтиб керакли ғалабани қўлга киритдик.

- Жавоҳир Сидиқов билан Ойбек Бозоровнинг майдонга тушмагани сабаби нимада? 

- Қанотларда тезкор ўйинчилардан фойдаланишни мақсад қилгандик. Ойбек Бозоров Фарғонадаги баҳсда жароҳат олди, Жавоҳирда ҳам кичик жароҳат бор.

- Янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоамизга яқинда қўшилган хорижлик футболчимиз икки кун умумжамоа билан шуғулланди. Ҳолати ёмон эмас, фақат ўйин амалиёти камлиги учун секин-аста оптимал ҳолатга чиқаришга ҳаракат қиламиз.

- Игорь Голбан 85-дақиқада майдонга тушди.

- Ўйин охирларида узун тўп оширишлар билан ўйнашга ўтилди. Қолаверса Голбан бош билан яхши ўйнагани учун ҳам фойдаси тегишини билиб майдонга туширдик.

- "Насаф"нинг Суперлигадаги рақиблари жонланиб анча яқинлашиб қолди. Буёқда қийин ўйинлар, шу билан бирга Элит Осиё чемпионлар лигаси борлигини ҳисобга олиб "Насаф" чемпионликни қўлдан бой бериб қўймасмикин деган қўрқув йўқми?

- Биз хотиржаммиз. Имкон қадар биринчи ўриндан тушмасликка ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз титулни ўзимизда сақлаб қолиш. Тўғри, очколар йўқотдик, лекин ўйин томонлама ҳар икки таъқибчимиздан яхши эканимизни кўрсата олдик. Ҳали олдинда муҳим беллашувлар кутяпти, Осиёнинг энг яхши жамоалари билан ўйнаймиз ва бу баҳсларда ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Олдинда "Сурхон"га қарши жиддий ўйин кутмоқда.

- Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашамиз. Рақибларимиз кучли. Термиздан ҳам яхши натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Кейинчалик йўқотилган ҳар бир очко қимматга тушиши мумкин. Буни ҳам ҳисобга олиш даркор.

- Нима деб ўйлайсиз, жамоага инсон руҳияти билан ишлайдиган психолог ёки шунга ўхшаш касб эгаларини жалб этиш керакми?

- Футболда авваламбор бош мураббийнинг ўзи руҳшунос бўлиши керак деган гап бор. Чунки ўйинчиларни мураббий тайёрлайди ва ўз фикрини руҳан футболчилар миясига сингдиришга ҳаракат қилади. Лекин баъзан қанчалик уқтирманг, футболчилар ичидан рақиб кучсиз деган хаёл ўтади. Ҳозирча ҳеч бир жамоада психолог мураббийни кўрмадим, шу боис керакми-йўқми аниқ бир нарса дея олмайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика