RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  7 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  413 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди" Новости

Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугунги учрашувда режа бўйича қарши ҳужумлардан фойдаланмоқчи эдик. Биринчи бўлимда буни удалаладик. Яхши ҳимояландик. Вазиятлар ҳам бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. Бурчак тўпидан кейин гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса озроқ диққат-эътиборни йўқотдик. Таянч ярим ҳимоячиларимиз ўтказиб юборилган голда ёрдамга келиши керак эди, лекин диққатни йўқотиб қўйдик. Иккинчи гол ўз хатоимиз туфайли юз берди. "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди. Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

- Жамоангизда тажрибали футболчилар бор, лекин уларни кам майдонга туширяпсиз.

- Жасур Ҳакимов ҳозирча индивидуал машғулот олиб боряпти. Нуриддин Ҳасанов ҳам энди жароҳатдан соғайиб ундан фойдаланишни бошладик. Кейинги учрашувларда ҳам фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Анвар Бердиев жамоадан кетгач, қайси чизиқларни ўзгартирдингиз?

- Асосан марказий ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларни таклиф қилдик. Бир-икки нафар легионер олмоқчи эдик ўхшамай қолди. Тўғриси, ўзимиз кўзлаган футболчиларни чақира олмадик. Ёшлар билан нимадир қилишга ҳаракат қиляпмиз.

- "Шўртан" биринчи давра охирларида яхши эди, бироқ иккинчи давра бошлангач яна омад юз ўгира бошлади. Агар эртага "Бухоро" ғалаба қозонадиган бўлса, 7 очкога илгарилаб кетади.

- Иккинчи даврага тайёргарликни кўп янги футболчилар билан бошладик ва жамоага бирданига киришиб кетиш осон бўлмаяпти. Ўз майдонимизда яхши ўйнаб фақат қарши ҳужумлар туфайли гол ўтказиб юборяпмиз. Уйда "Хоразм" ва "Қўқон-1912" билан 6 очколи ўйинларда яхши ўйнай олмадик.

- "Шўртан" шу пайтгача 35та гол ўтказди.

- Буни яққол дарвозабон ёки ҳимоячилар хатоси демайман. Замонавий футболда жамоавий ҳимояланиш керак. Ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар ортга қайтиб ёрдам бермаса гол ўтказмасдан ўйнаш жуда қийин бўлади. Бунда барчамизнинг хатоимиз бор.

- "Шўртан"нинг Суперлигада қолиш имконияти борми? 

- Ҳали имконият йўқотилгани йўқ. Нафақат бизга, балки бошқа жамоаларга ҳам қийин бўлади. Биз эса охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
17 авг 10:01:22
Cr7_
Welcome to pro league Shurtan )))
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика