RU

Последние новости

03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   0 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  4 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  97 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8

Рўзимбой Аҳмедов: "Голларим билан “Нефтчи”га фойда келтиришга ҳаракат қиламан" Новости

Рўзимбой Аҳмедов: "Голларим билан “Нефтчи”га фойда келтиришга ҳаракат қиламан"

"Нефтчи" - "Динамо" (1:0) баҳсида ягона голга муаллифлик қилган Рўзимбой Аҳмедов учрашувдан сўнг, "ФЭ" газетасига интервью берди.
Қуйида ушбу суҳбатдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

- Матбуот анжуманида Мурод Исмоилов бугун энг яхши ўйинимизни кўрсатдик деган гапни айтиб ўтди. Сиз ҳам бу фикрга қўшиласизми?
- Ҳа, бунгача 9та учрашув ўтказган бўлсак, “Динамо”га қарши баҳсда энг яхши ўйинимиз кўрсатдик. Бугун аҳил жамоа бўлиб ғалаба қозониш учун охиригача кураш олиб бордик. Самарқандликлардан кўра биз кўпроқ ютишни хоҳладик. Гарчи пенальтидан фойдалана олмаган бўлсак-да, бундан тушкунликка тушмай гол уриш учун охиригача ҳаракат қилдик. Бу уринишларимиз ўз самарасини берди. Асосийси, бизда ишонч бор эди. Бугун ҳақиқий ўйинимизни намойиш эта олдик. Аввалги учрашувларда бизга омад етишмаётганди. Бундан ташқари айрим ўйинчиларимизга жароҳатлар ҳалақит бераётганди. Ниҳоят ўз ўйинимизни топиб олдик.

- “Динамо” собиқ клубингиз ҳисобланади. Шу боис бу жамоанинг қандай ўйнашини яхши билардингиз. Самарқандликларнинг ўйинига нима дейсиз?
- Мен ўйнаган вақтдаги “Динамо” билан ҳозирги жамоа ўртасида фарқ бор албатта. Самарқандликларни Равшан Ҳайдаров бошқармоқда ва бу мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Ҳозирги таркибга ҳам яхши футболчилар йиғилган. Тожиев ва Алиқуловда тажриба катта ва улар жамоага фойда келтиришга ҳаракат қилишяпти. “Динамо” бизга қарши ёмон ўйин кўрсатмади. Бу жамоани яхши билганим учун уларга қарши ўйнаш менга қийинчилик туғдирмади.

- Гол урилган вазиятда Гвазава сизга тўпни аниқ етказиб берди. Машғулотлар жараёнида бунинг устида кўп ишлаганинглар кўриниб турибди.
- Гвазава маҳоратли футболчи ва қандай пас беришни яхши билади. Тўғри, машғулотларда бу усулдан кўп фойдаланганимиз ўз самарасини берди. Гвазавада тўпни аниқ етказиб бериш қобилияти бор. Ўша вазиятда Леван тўпни қанотда олганда менга аниқ пас беришини сезгандим. Шу боис тўп оширилаётганда гол уришга тайёр тургандим.

- Гол охирги дақиқаларда киритилди. Пенальтидан ҳам фойдалана олмаганингларда ғалабага бўлган ишонч сўнгганмиди?

- Йўқ, бундай ҳаёлга бормадим. Чунки биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатаётгандик. 11 метрдан гол ура олмаганимиздан кейин ҳам фаолликни янада оширдик. Шахсан ўзим майдонга тушаётганимда ҳам ҳотиржам эдим ва ютишимизга ишонгандим. Гвазава пенальтини ура олмаганда унинг ёнига бориб тушкунликка тушма албатта тўп киритамиз деб руҳлантирдим. Бу гапларим унга куч бағишлаган бўлиши мумкин. Гол уришимизни юрагим сезганди.

- Жамоадошларингиз иккинчи марта 11 метрли зарбадан фойдалана олишмади. Умуман “Нефтчи”да штатли пенальтичи ким?

- “Олмалиқ” билан баҳсда мураббийлар Клецковни тепишини айтишганди. Сабаби у “Қўқон-1912” билан бўлган баҳсда пенальтилар сериясида ўзини кўрсатганди. Лекин Клецков пенальтидан гол ура олмади. Бугунги учрашувда 11 метрдан тўпни Гвазава тепишга кўрсатма беришди. Балки ҳаяжон бўлгани учун у ҳам адашди. Илгари “Навбаҳор” ва “Динамо”да ўйнаган пайтларимда пенальтилардан кўп гол урганман. Агар кейинги ўйинларда Мурод ака пенальти тепиш вазифасини менга юкласа бунга тайёрман. Чунки бу борада ҳар ҳолда тажрибам бор ва аввал бундай масъулиятларни ўз зиммамга олганман.

- Кейинги иккита турда “Бунёдкор” ва “Локомотив”га қарши жиддий рақиблар билан куч синашасизлар. Бу ўйинларда очко олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Кўряпсиз, бу мавсумда “Локомотив” ва “Бунёдкор”га бошқа жамоаларга қарши ўйинларда ҳам осон бўлмаяпти. Ғалабадан кейин кайфиятимиз кўтарилган ва “Бунёдкорга қарши яхши тайёргарлик кўрамиз. Амалдаги чемпионга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг таркибимиз ҳам кучсиз эмас. Шунинг учун “Бунёдкор” билан ҳам, “Локомотив” билан ҳам бемалол ўйнаса бўлади. Қолаверса, ҳар бир жамоа етакчиларга қарши бошқача иштиёқ билан ўйнайди. Айниқса, кайфиятнинг юқорилиги жамоага қўшимча куч бағишлайди.

- “Нефтчи” сафида иккинчи голингизни уришга эришдингиз. Сизни бу йил тўпурарлар баҳсида кўришимиз мумкинми?
- Худо хоҳласа, голларим билан “Нефтчи”га фойда келтиришга ва тўпурарлар орасида юришга ҳаракат қиламан. Тўғри, бу йил голлар ҳисобини жуда кеч очдим. Фаолиятимда биринчи марта чемпионат бошланиб кетма-кет 7та учрашувда гол ура олмадим. Илгари ҳеч қачон бундай бўлмаганди. Негадир бу йил шундай бўлиб қолди. Балки аввалги баҳсларда кўпроқ ярим ҳимоя чизиғида ўйнаганим учун ҳам шундай бўлгандир. Ҳужумчи тўп кирита олмаса унга икки баробар юқори босим тушади. Бошқаларда билмадим, менда шундай бўлади. Мана иккинчи тўпимни ҳам киритдим. Бундан кейин ҳам гол уришда тўхтаб қолмасликка ҳаракат қиламан.

 

Бобурбек Турсунов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика