Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин
20 июн 08:33
Новости
Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин
“Торпедо” эгаси Леонид Соболев ва клуб директори Валерий Скородумов 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин (Жиноят кодексининг 291-моддаси).
РБК хабарига кўра, уларга нисбатан жиноий иш очилган. Улар клуб фойдасига қарор чиқариш учун ҳакамлардан бирига пора беришга уринганликда гумон қилинмоқда.
18-июн, чоршанба куни Соболев ва Скородумовларнинг офислари ва яшаш жойларида тинтувлар ўтказилди. Пайшанба куни улар тергов ҳаракатлари учун полиция бўлимига олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, Биринчи лиганинг ўтган мавсумида “Торпедо“ 2-ўринни эгаллаб, РПЛга қайтганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии