ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади
18 июл 2024 20:46
Новости
ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади
Расмий ҳужжатни бугун “ТОРПEДО-БEЛАЗ” ФК директори Александр Пугач ва ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев имзолади.
Шартномада кўрсатилган келишувларга қуйидагилар киради:
- болалар, ёшлар ва аҳолининг бошқа гуруҳлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш;
- футбол соҳасида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш;
- футболни ривожлантиришга қаратилган дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ҳар икки давлатда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этиш;
- мураббийларнинг клубларнинг спорт иншоотларида амалиёт ўташлари ва ўқув-машғулотлар йиғинларида иштирок этиши;
- спорт маркетинги ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш;
- болалар ва ўсмирлар футболи соҳасида ҳамкорлик.
Эслатиб ўтамиз, ОКМК клуби Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи даврасига тайёргарликни айнан Беларусда ўтказмоқда. Баҳодир Мизаев шартнома имзолангандан сўнг ОКМК базасида "Торпедо-БелАЗ" жамоаси учун қишки мавсумолди йиғинини ташкил этишни таклиф қилди.
Бугун, шунингдек, ОКМК спорт делегацияси Беларус автомобил заводига экскурсияга йўл олди, эртага олмалиқликлар "Минск" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.








Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии