RU

Последние новости

18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:20Суперлига. "Хоразм" — "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  5 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  1 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  1 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  28 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9 15:23"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди  1 14:43Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"  2 14:28U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг Ирландияга мағлубиятган учраган ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди  13 12:43"Динамо" 11 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди  1 12:15"Челси" "Ювентус" ҳужумчисини нишонга олди  2 12:07Ратиньо кейинги мавсум учун режаси ва йил давомида энг ноқулай бўлган футболчи кимлигини айтди  3

⚡️ Роналдунинг ЖЧдаги умумий статистикаси Новости

⚡️ Роналдунинг ЖЧдаги умумий статистикаси

Португалия ТЖ сардори Криштиану Роналду катта эҳтимол билан мундиалдаги охирги учрашувида майдонга тушди.

Кечаги, Марокашга қарши баҳс у учун омадсиз якунланди. ФИФА медиаси 37 ёшли форвардга мусобақадаги иштирокига атаб видеоролик тайёрлади ва унга миннатдорчилик билдирди. Роналду 5 та мундиалда гол урган илк футболчига айланган ҳақида хабар бергандик. 

Унинг турнирдаги умумий статистикаси билан таништирамиз.

Дебют – 2006 йил гуруҳ босқичи доирасида Анголага (1:0) қарши бўлиб ўтган;

Илк гол – 2006 йил гуруҳ босқичи доирасида Эронга (2:0) урилган;

Илк ассист – 2010 йил гуруҳ босқичи доирасида Шимолий Корея (7:0) билан баҳсда юз берган;

Хет-трик – 2018 йил гуруҳ босқичи доирасида Испания (3:3) билан ўйинда 3 та гол урган ва мусобақада хет-трикка эришган ёши энг катта футболчига айланган (33 ёш-у, 131 кунлик).

22 та ўйинда иштирок этган;

10 та ғалаба қўлга киритилган;

5 та дуранг;

7 та мағлубият;

Сариқ карточкалар – 4 та (2006, Эрон; 2010, Кот-д'Ивуар; 2018, Эрон, 2018, Уругвай);

23 та учрашувда қайдномадан жой олган. Уларнинг 20 тасида асосий таркибда майдонга тушган, 2 тасида захирадан ўйинга қўшилган ва фақатгина бир бор (2006 йил, гуруҳ босқичи, Мексика – 2:1) захирада қолган.

Голлари – 8 та (2006, Эрон – 1 та гол; 2010, Шимолий Корея – 1; 2014 ва 2022, Гана – 2; 2018, Испания – 3, 2018, Марокаш – 1);

Ассистлари – 2 та (2010, Шимолий Корея – 1; 2014, АҚШ – 1);

Гол ёки ассист қайд этган баҳсларда жамоаси ютқазмаган:

ЖЧ-2006, гуруҳ босқичи: Португалия – Эрон 2:0 (гол);

ЖЧ-2010, гуруҳ босқичи: Португалия – Шимолий Корея 7:0 (гол+ассист);

ЖЧ-2014, гуруҳ босқичи: Португалия – АҚШ 2:2 (ассист);

ЖЧ-2014, гуруҳ босқичи: Португалия – Гана 2:1 (гол);

ЖЧ-2018, гуруҳ босқичи: Португалия – Испания 3:3 (хет-трик);

ЖЧ-2018, гуруҳ босқичи: Португалия – Марокаш 1:0 (гол);

ЖЧ-2022, гуруҳ босқичи: Португалия – Гана 3:2 (гол).

Энг яхши натижаси – 2006 йил, 4 ўрин (бронза учун баҳсда Германия имконият бой берилган – 1:3);

Man of the match – 7 марта учрашувларнинг энг яхши футболчи деб топилган (бу борада ундан олдинда фақатгина Лионель Месси бор – 10 та);

Роналду 5 та мундиалда майдонга тушган футболчилар қаторидан жой олди. Бундай натижага Антонио Карбахаль, Андрес Гуардадо, Рафаэль Маркес (уччаласи Мексика), Лотар Маттеус (Германия), Лионель Месси (Аргентина) ҳам эришган;

Роналду мусобақада 8 та гол урган футболчилар (умумий тўпурурлар ичида 16-26-ўринлар) рўйхатига кирди. Бундай натижага Гильермо Стабиле, Диего Марадона (Аргентина), Леонидас да Силва, Неймар, Ривалдо (уччаласи Бразилия), Оскар Мигес (Уругвай), Харри Кейн (Англия), Руди Фёллер (Германия) ҳам эришган;

Пенальтидан урилган голлар – 3 та;

Жарима зарбасидан урилган голлар – 1 та;

Жарима майдони ташқарисидан урилган голлар – 1 та;

Жарима майдони ичидан урилган голлар – 3 та;

Чап оёқда – 2 та гол;

Ўнг оёқда – 5 та гол;

Бош билан – 1 та;

Умумий зарбалар – 102 та;

Аниқ зарбалар – 36 та;

Жарима зарбасини амалга оширган – 26 марта;

Муваффақиятли дриблинглар сони – 36 та;

Голга яратувчи пас берган – 26 марта;

Умумий ўтказган вақти – 1,762 дақиқа.

Ваниҳоят, Роналду қатнашган мундиалларда Португалия ТЖнинг натижаси:

2006 – 4 ўрин (Германия – 1:3);

2010 – 1/8 финал (Испания – 0:1);

2014 – гуруҳ босқичида 3-ўрин (АҚШ ва Германия чиққан, Гана охирги бўлган);

2018 – 1/8 финал (Уругвай – 1:2);

2022 – 1/4 финал (Марокаш – 0:1).

ЯКУН...

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика