Роналдуга Туринга қайтиш учун мухлат белгиланди
15 апр 2020 17:31
Новости
Роналдуга Туринга қайтиш учун мухлат белгиланди
"Ювентус" легионерлар учун Туринга қайтиш вақтини белгилади.
Италиядан ташқарида бўлган барча легионерлар 19 апрелга қадар Туринга қайтиб келишлари керак.
Шундан сўнг, ўйинчилар икки ҳафта мобайнида ўзини-ўзи изоляция қилишларига тўғри келади. Бундай эҳтиёт чораси Италия ҳукумати томонидан қабул қилинган.
Криштиану Роналду, Дуглас Коста, Миралем Пьянич ва Сами Хедиралар март ойининг бошидаёқ ўз юртларига жўнаб кетишган эди.
Комментарии