Роналдуга қийин. А Серияда коронавирус сабаб футболчиларнинг маоши камайиши мумкин
20 мар 2020 13:35
Новости
Роналдуга қийин. А Серияда коронавирус сабаб футболчиларнинг маоши камайиши мумкин
Италияда коронавирус эпидемияси тарқалаётгани сабабли барча спорт турнирлари тўхтатилганидан хабарингиз бор.
Хабарларга кўра, А Серия клублари шу сабабдан ўйинчиларнинг маошини камайтириши мумкин.
Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина иқтисодий масалаларни очиқ қолдирганди. Айтилишича, клублар эндиликда энг кўп маош олувчи футболчиларнинг маошини 20-30%га камайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар.
Ушбу ташаббус "Ювентус" етакчиси Криштиану Роналдуга бевосита таъсир қилади. Биламизки, у йилига 31 миллион евро маош олади. Маошлар камайтириладиган бўлса Роналдунинг оладиган ҳақи 6,2 дан 9,3 миллион еврогача қисқаради.
Комментарии