Роналду терма жамоаси сафида 4 ўйиндан бери гол уролмаяпти
28 мар 2021 08:56
Новости
Роналду терма жамоаси сафида 4 ўйиндан бери гол уролмаяпти
ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Португалия термаси сафарда Сербия билан (2:2) жанговар дурангга имзо чекди.
Беллашувда португаллар ҳужумчиси Криштиану Роналду фойдали ҳаракатни амалга ошира олмади. У “гол+пас” тизимида терма жамоаси таркибидаги сўнгги тўртта учрашув бирорта ҳам фойдали ишни амалга оширгани йўқ. Сербиядан олдинроқ Франция (0:1), Хорватия (3:2), Озарбайжон (1:0) термаларига қарши беллашувларда ҳам Критштану рақиблари дарвозасига гол ҳам уролмади, шерикларига голли узатмани ҳам ошириб бера олгани йўқ. Бу беллашувларнинг барчасида у 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.
Криштиану терма жамоаси сафида сўнгги марта 11 ноябрь куни - Андоррага (7:0) қарши баҳсда гол уриб, голли узатмани амалга оширганди.
“Ювентус” таркибида ҳужумчи А Сериянинг 24 та учрашувида 23 та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии