Роналду Пеле ҳақида: "Шунчаки "хайр" сўзи футбол оммаси чекаётган қайғуни ифодалай олмайди"
30 дек 2022 00:40
Новости
Роналду Пеле ҳақида: "Шунчаки "хайр" сўзи футбол оммаси чекаётган қайғуни ифодалай олмайди"
Криштиану ҳам футбол афсонасининг ўлимига ўз ҳамдардлигини билдирди.
Портагулия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду ўз инстаграм саҳифасида яқиндагина вафот этган Пелени хотирлади.
"Бразилияга чуқур ҳамдардлигимни билдираман, айниқса Пеленинг оиласига. Шунчаки ёзилган "хайр" сўзи футбол оммаси чекаётган қайғуни ифодалай олмайди.
Миллионлаб инсонлар учун Пеле завқланиш ва илҳомланиш манбаи эди. У ҳеч қачон унутилмайди. Ҳар бир футбол ишқибози қалбида Пеле мангу яшайди", -деб ёзади Криштиану Роналду.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии