Роналду Евро-2024нинг энг ёмон футболчиси бўлиб турибди
02 июл 23:06
Новости
Роналду Евро-2024нинг энг ёмон футболчиси бўлиб турибди
Криштиану Роналду ҳали Европа чемпионатида бирорта ҳам гол ура олмади.
Португалиялик юлдуз аллақачон учта гол уриши мумкин эди - у томонидан кутилган голлар (xG) 2,9 ни ташкил этади.
WhoScored экспертлари урилган голлар кўрсаткичидан кутилган голлар кўрсаткичини айириб, Евро-2024нинг энг ёмон ўйинчиларини аниқлашди. Энг ёмони кўрсаткич -2,9 балл билан Роналдуда қайд этилган.
Рейтингнинг иккинчи қаторида Ромелу Лукаку (-2,3) ўрин олган бўлса, Кай Хаверц (-2) кучли учликка якун ясаган. Кейинги ўринларда Ламин Ямал (-1,8), Александр Митрович (-1,8), Антуан Гризманн (-1,6) ва Килиан Мбаппе (-1,5) эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Словенияга қарши ўйинда Криштиану Роналду пенальтидан фойдалана олмади.
Похожие новости
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 5
Комментарии