Роналду бир қанча ажойиб натижалар қайд этди
02 фев 2020 18:43
Новости
Роналду бир қанча ажойиб натижалар қайд этди
Бугун Италия чемпионат доирасида "Ювентус" ўз майдонида "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Қайд этиш керак, ушбу учрашувда туринликлар етакчиси Криштиану Роналду икки бора рақиб постига йўл топа олди.
Португалиялик футболчи фаолиятидаги 150 ҳамда 151-пенальтиларни тепди. Шулардан 25таси голга айланмаган бўлса, 126 зарба дарвоза тўрига бориб тушган.
Шунингдек, Роналду 2005 йилдан кейин "Ювентус" таркибида кетма-кет 9 ўйинда гол урган илк футболчига айланди. У 19 ўйинда 19 гол уриб, тўпурарлар рўйхатида Чиро Иммобиледан (23) кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Сўнгги 9 ўйинда 14, 2020 йилда эса у 6 учрашувда 10 гол урди.
Комментарии