Роналду "Ал Насср"га Португалия терма жамоасидаги шеригини олиб келишни тавсия қилди
17 июн 2023 11:51
Новости
Роналду "Ал Насср"га Португалия терма жамоасидаги шеригини олиб келишни тавсия қилди
Роналду ватандошини Саудия Арабистонида кўрмоқчи.
Криштиану Роналду "Ал Насср" раҳбариятига "Бетис"дан Уильям Карвальюни сотиб олишни маслаҳат берди, деб хабар берди AS.
Афсонавий португалияликнинг араб клуби трансфер фаолиятига таъсири бор.
Уильям Карвалью Португалия термасида Роналду билан бирга ўйнайди. 31 ёшли ярим ҳимоячи таянч зонасида фаол, аммо ҳужумга ёрдам бериш борасида жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширади, шунингдек, комбинацион ўйинда ҳам иштирок этади. Уильям Карвальюнинг "Бетис" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии