RU

Последние новости

09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  2 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  33 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  13

Роналдиньо: «Футбол бобида армоним йўқ» Новости

Роналдиньо: «Футбол бобида армоним йўқ»

Бразилия терма жамоаси собиқ етакчиларидан бири Роналдиньо Gulf News сайти мухбирлари билан суҳбатлашиш жараёнида футболда ўзи орзу қилган барча совринларни қўлга киритганлиги ва бундан беҳад бахтиёр эканлигини таъкидлади.

Шунинг баробарида вақтида «Барселона» таркибида аргентиналик Лионель Месси билан ёнма-ён кўпроқ тўп суриш насиб этмаганидан афсусланишини ҳам яширмади. Умуман олганда, буюк «қуёнча» келгуси йили катта футбол билан хайрлашмоқчи. Унинг фаолиятида шиддатли парвозлар ҳам, сезиларли қоқилишлар ҳам кузатилди. Лекин муҳими, юксак маҳорат соҳиби мухлислар қалбидан тўп афсунгари сифатида жой олди.

2008 йили «Барселона» бошқарувини қўлга олган Хосеп Гвардиола ФИФА таснифи бўйича 2 марта йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилган жаҳон чемпионидан воз кечди. Испаниялик мутахассис Роннининг тунги базмларга ружу қўйгани ва бу иллат нафақат ўзи, балки ёш, ўта таъсирчан Лионель Мессига ҳам салбий таъсир этишидан хавотирланган эди. Умуман, Пепни нотўғри қарор чиқарганликда айблаш мушкул. Ахир «Барселона» унинг даврида Месси билан ҳамкорликда футбол тарихида энг кучли жамоа даражасига кўтарилди. Бразилиялик афсунгар эса кейинчалик «Милан»да ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олмади. Тўғри, Ронни ҳар қандай ҳолатда ҳам, футбол оламининг ёрқин дурдоналаридан бири сифатида тилга олинаверади. Ҳа, у интизом масаласига салгина жиддийроқ ёндашганида, эҳтимол, бундан-да юксак чўққиларга кўтарилармиди? Роналдиньонинг ўзи бу борада шундай дейди: «Ачинишга асосим йўқ. Ахир футболда нимани орзу қилган бўлсам, барчасига эришдим. Шундай экан, қандайдир армон ҳақида гапириш ортиқча. Кўнгилни бироз хира қилувчи ягона жиҳат шуки, Месси билан ҳамкорликда кўпроқ ўйнашим мумкин эди. У - ажойиб футболчи. Шундай беназир истеъдоднинг катта футболдаги илк голига ассистент бўлганимдан мамнунман. Очиқ айтаман, Месси ёрқин юлдузга айланган ҳозирги пайт у билан ёнма-ён  тўп сурмаётганимдан афсусдаман. Бироқ иккинчи томондан, ўша вақт «Барса»даги даврим якунига етиб қолганди. Тўғрироғи, ўзим бошқа марраларни забт этишга қарор қилгандим. Бунинг учун эса «Барса»дан кетишимга тўғри келди...».

Қизиқ, Роналдиньо орадан шунча вақт ўтгач, «Камп Ноу»ни тарк этгани масаласида қандай фикрда? У ўша қароридан афсусланадими ёки йўқ? Бу саволга жавоби қатъий янграйди: «Йўқ, заррача ҳам». Хўш, унда доимий базму-жамшидлар ҳақиқатми ёки бўҳтон? Бу саволни эшитгач, Роннининг юзида табассум пайдо бўлди, у аввал таржимон, кейин мухбирга қараб, яна дадил сўз бошлади: «Тан олман, бундай гап-сўзлар бўҳтон эмасди».

Умуман олганда, Роналдиньо ўша воқеалар сабаб, Гвардиолага нисбатан кек сақлаётгани ҳам йўқ: «Пеп нафақат ажойиб мураббий, балки садоқатли дўст ҳам. Мана, «Манчестер Сити» билан муваффақиятга эришиш учун барча шароитларга эга. Умид қиламанки, Гвардиола Англияда ҳам шон-шуҳратга бурканади».

Ронни шунингдек, Месси ва унинг терма жамоадаги фаолиятига оид ўз фикрини баён этди: «Қайтараман, Лео - ажойиб футболчи. Аргентина термаси эса ўз анъаналарига эга кучли жамоа. Ўйлашимча, аргентиналиклар навбатдаги мундиалда ғолиб чиқиш учун барча имкониятларга эгалар. Лекин Лео мухлислар қалбида дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида қолиш учун ЖЧда албатта, зафар қучиши шарт эмас. У футбол оламида тенгсиз эканлигини деярли ҳар куни исботламоқда. Демоқчиманки, ўйиндан-ўйинга юксак савиясини кўрсатаётган футболчи учун мундиалда исботлаши лозим бўлган жиҳатнинг ўзи йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Месси ва барча дўстларимга омад ёр бўлишини тилайман, барибир».

Неймар Бразилия терма жамоасининг янги етакчиси ролига муносибми? У бу вазифани нечоғли уддалайди? Ронни ватандошининг кўп нарсаларга қодир эканлигига заррача шубҳаланмайди: «Неймар бугуннинг ўзида мамлакатимиз футболининг энг ёрқин юлдузи. У аллақачон Бразилия футболи тарихидан жой олиб улгурди. Бу масалада терма жамоада тўп сурган энг сара юлдузлардан ҳам қолишмайди. Тўғри, Бразилия футболи сўнгги йилларда ўтиш даврини бошдан кечирмоқда. Лекин ўз уйимизда қўлга киритилган Олимпиада чемпионлиги бироз шубҳа остида қолган ишончни қайтариб берди. Шахсий фикримча, Неймар «селесао» етакчиси бўлиш учун барча фазилатларга эга. Умуман, жамоамиз Россия мундиалида чемпионлик тахтига қайтиш учун курашади - ҳарқалай, имкониятлар етарли».

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика