Ромеу: "Биз "Барселона"ни қутқардик, аммо барча муаммолар ҳал бўлгани йўқ"
28 сен 2022 22:31
Новости
Ромеу: "Биз "Барселона"ни қутқардик, аммо барча муаммолар ҳал бўлгани йўқ"
"Барселона" вице-президенти Эдуар Ромеу клубнинг молиявий ҳолати ҳақида гапирди.
"Барселона"ни қутқаришга эришдик, аммо барча муаммолар ҳал бўлгани йўқ. Тўлиқлигича соғлом ҳолатда эмасмиз. Бизга қатъий иқтисодий сиёсат ва молиявий ҳолатга жиддий эътибор керак. Олдинда ишларимиз кўп.
Клуб яқин 5 йил ичида ўзига келиб олади. 2024/25 йилги мавсумга келиб, ўз даражамизга қайтамиз. Шундай даврга келгандикки, футболчиларга маошини тўлай олмаётгандик, қарзларни ёпишнинг иложи бўлмаганди. Бироқ хотиржамликни сақлаб қолдик ва ўз ишимизни қилишда давом этдик.
Клуб бошқарув фалокатини бошидан ўтказди, беқарор иқтисодий ҳолатга тушиб қолди, кўплаб ҳомийларимиз билан жанжаллашишгача бордик. Ҳолатни тўғирлаш анчагина қийин бўлди", - деди Ромеу.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии