Романьоли тез орада "Милан" билан шартномани узайтириши мумкин
31 дек 2021 16:53
Новости
Романьоли тез орада "Милан" билан шартномани узайтириши мумкин
"Милан" ҳимоячиси Алессио Романьоли тез орада итальян клубида қолиши мумкин.
Томонлар ҳали янги шартнома борасида келишувга эришишмади, аммо "Милан" ҳимоячи Симон Кьернинг жароҳати сабаб италияликни сақлаб қолмоқчи.
Миланликлар футболчига 3,5 миллион евро тўлашга тайёр. Ҳозирда у 5 млн евро олади.
Романьоли 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии