RU

Последние новости

00:55Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди  2 00:33"Боруссия Дортмунд" ҳам Лондонга етиб борди  1 00:20Антонио Конте А Серияда иш бошлайди (Фабрицио Романо)  1 00:05"Реал" Мбаппе учун "тарихий" таништирув маросимини ташкил қилмоқчи. Ушбу тадбир қачон ўтказилиши ҳам аниқ  0 23:35Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"  0 23:16Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"  6 23:00Миржалол Қосимов: "ФИФА кунларида тикланиб олиш учун вақтимиз бўлади"  4 22:39Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади"  6 22:20Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0. Highlights  0 22:07"Барселона" Фликни мавсум учун рўйхатдан ўтказолмайди  11 21:48Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 21:35Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0. Highlights  0 21:32Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди  14 21:11Карло Анчелотти эртанги финалда "Реал" дарвозасини ким қўриқлашини айтди  13 20:59Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди  45

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин Новости

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Iltempo хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, шахсан "бўрилар" бош директори Тьягу Пинтунинг ўзи 26 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. "Женоа" билан мулоқотлар ҳам бўлди, футболчи тахминан 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Битимда шунингдек Шомуродовни кейинги сотувидан фоиз ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Трансфер харид қилиш ҳуқуқига эга ёки мажбурий харид белгиланган ижара бўлиши мумкин. Рим клуби битимга Жозе Моуринью ишонч билдирмаётган Педрони қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, агар Рим клуби "Женоа"га таклиф берса, Элдор Шомуродов бунга иккиланмасдан ижобий жавоб беради ва трансферга розилик билдиради. 

Олдинроқ, португалиялик мутахассиснинг ўзи ҳам ҳужумчини жамоасида кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Элдор ўтган йили "Женоа"га "Ростов"дан 7,5 миллион евро эвазига ўтган ва Генуя клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. Шомуродов ўтган мавсум А Серия доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.

→ "Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади


Рейтинг: +72   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика