RU

Последние новости

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  10 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Роҳатижон Новости

Роҳатижон

Самарқанд, айниқса Ургут томонларга йўли тушганлар "роҳатижон" нима эканини яхши билишади.

Бу салқин ичимлик тоғлардан олиб келинган тоза қор ва эритилган шакардан қилинган ширин сувдан тайёрланади. Қор ва ширин сувнинг табиий уйғунлиги инсон кўнглини жазирамадан халос этиб, тетиклик бахш этади.

Бугун Самарқандда мана шундай завқ бағишлайдиган "роҳатижон" футбол учрашуви ҳам бор. Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Икки жамоа ҳам бу мавсумда мухлисларбоп, ҳужумкор ва чиройли ўйин намойиш этаётганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Агарда инкор қилса демак бу йил футбол кўрмаган бўлади.

Абрамов Самарқандда футболни қайта жонлантираётган бўлса, Лушчан юлдузларсиз ҳам жамоавий ўйин орқали юқори мақсадлар сари интилиш мумкинлигини амалда исботламоқда.

"Навбаҳор" охирида отни қамчилади, "Динамо"да ҳаражатли ҳаракат

ФИФА ва ЎФА томонидан жорий этилган таъқиқлар сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаган "Навбаҳор" трансфер ойнасининг сўнгги кунларида қарздорликларни бартараф этиб, жамоани тўлдиришга муваффақ бўлди. Асосий фигуралар Жамшид Болтабоев, Муҳаммадали Ғиёсов, Жулио Сезар бўлди. 

Тарк этганлар:

Пўлатхўжа Холдорхонов ("Шўртан")

Алишер Одилов ("Нефтчи")

Сергей Карпович ("МЛ Витебск", Беларусь)

Шаҳзод Тоиров (ОКМК)

Жаҳонгир Турсунов ("Нефтчи Қўчқор Ота", Қирғизистон)

Жамоага қўшилганлар:

Жулио Сезар ("Утаи Тани", Таиланд)

Муҳаммадали Ғиёсов ("Нефтчи")

Жамшид Болтабоев ("Нефтчи")

Муслимбек Ҳабибуллаев ("Оқтепа")

Жалолиддин Содиқов ("Олимпик")

Мустафо Абдуманнопов

"Динамо"нинг ёзги трансфер фаолияти эса ҳаражат билан боғлиқ бўлди. Жумладан, "Пахтакор"дан Улуғбек Ҳошимов 400 миллион сўмга харид қилинди, Маҳмуд Маҳамаджонов ижараси учун 80 миллион сўм тўланди. "Сурхон"дан ҳужумчи Жаҳонгир Абдусаломов трансфер асосида жамоага қўшилди. Ярим ҳимоя чизиғини эса Дмитрий Плетнёв кучайиши кутиляпти. Тарк этган футболчилар асосан захира ўйинчилари бўлгани учун катта йўқотиш юз бермади.

Вадим Абрамов Самарқандда Бразилияни қуряптими?

Абрамовдан ёзги трансферлар давомида, асосан, ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш кутилганди. Аммо у марказий ҳимоячи сифатида Марко Станоевичдан фойдаланишни маъқул кўрди. Шунга қарамай, жамоа биринчи даврани кутилганидан яхшироқ натижа билан якунлади.

"Тезкор студия"да таъкидланганидек, Абрамов Самарқандда "бразилияча" ўйнайдиган "Динамо"ни шакллантирмоқда. Жамоанинг ўйин услуби футбол шинавандаларига маъқул келмоқда. Ахир стадионга келган томошабин жамоаси ва футболдан мамнун бўлиб чиқиши керак. Бу — чиройли комбинациялар, тўп назорати ва доимий ҳаракат асосида қурилган ҳужумкор футбол.

Қизиғи шундаки, Карленович марказий ҳимоячи жалб қилмади. Марко Станоевични айрим ўйинларда шу позицияда ўйнашига тўғри келяпти. Бу ҳолатни Абрамов жамоаларда кўп гувоҳи бўлганмиз. Жамоа биринчи даврани кутилганидан юқори натижалар билан якунлади. Мухлислар эса футболдан рози бўлиб стадиондан қайтяпти.

Кимда қандай тақвим?

"Динамо" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Машъал" – "Динамо"

11.08.2025. "Динамо" – "Пахтакор"

16.08.2025. "Динамо" – ОКМК

20.08.2025. "Сўғдиёна" – "Динамо"

25.08.2025. "Динамо" – "Шўртан" (Ўзбекистон Кубоги)


"Навбаҳор" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Навбаҳор" – "Сўғдиёна"

12.08.2025. "Андижон" – "Навбаҳор"

16.08.2025. "Навбаҳор" – "Нефтчи"

20.08.2025. "Шўртан" – "Навбаҳор"

25.08.2025. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (Ўзбекистон Кубоги)


Бу ўйин нафақат очколар, балки жамоаларнинг танаффусдан қандай қайтганини кўрсатиб берадиган муҳим баҳс бўлади. Ва энг асосийси, Самарқандда "роҳатижон" ичган томошабинлар табиий завқ ила футбол лаззатини ҳам татиб кўришади. Умид қиламанки, икки жамоа бугунги фикрларимга зид футбол кўрсатишмайди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

+2   
02 авг 16:42:44
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Навбахор ютаолмаса агар, АНИК ё мураббийини тактикаси булмайди ёки хакам Навбахор фойдасига пеналте бермаган булади ё булмасам СА сайтидаги хамма Навбахорга карши булган булади...
+1   
02 авг 17:22:43
Vatanparvar
Динамодан галаба кутиб коламиз. Насиб булса ютади.
   
02 авг 17:20:08
Bobur Hamidullayev
Olgʼa Navbahor
   
02 авг 15:47:12
Rijjol Gayratovich
Динамо жамоасига омад тилайман,галаба ёр булсин.
   
02 авг 14:26:10
Olg'a
Бу ўйин нафақат очколар, балки жамоаларнинг танаффусдан қандай қайтганини кўрсатиб берадиган муҳим баҳс бўлади.
   
02 авг 14:09:39
Y@Go_6060
Динамо олга
   
02 авг 13:23:30
Redminote13
Бугун учта қизиқарли ўйин бор.
Навбахордан хар йили яхши натижа кутилади лекин тўғриси бу йил Динамони совринли ўринлар учун курашиши ва бундай чиройли ўйин кўрсатишини кўпчилик кутмаганди. Диномони хам юқори ўринлар учун жанг олиб бораётганлиги Суперлига ўйинлари янада қизиқарли ўтишига сабаб бўлмоқда.. Хар икки жамоага хам омад тилайман ва натижа қандай бўлмасин улар охиригача курашишига ишонаман.
   
02 авг 13:10:09
Жони Сам
Omad Dinamo
   
02 авг 12:14:31
Lochinlar UZ
Navbahorga omad yor boʻlsin
-1   
02 авг 17:19:29
Bobur Hamidullayev
Ответ на комментарий пользователя BOBIRBEK_URINOV⚽️
Навбахор ютаолмаса агар, АНИК ё мураббийини тактикаси булмайди ёки хакам Навбахор фойдасига пеналте бермаган булади ё булмасам СА сайтидаги хамма Навбахорга карши булган булади...
Sen qisib kamandanga muhlislik qil, Navbahor haqida umuman yozma sengamas Navbahor haqida gapirish, bugun hudo hohlasa yutadi, ikki uchta ichi yiringlaganlar yoʼq boʼlib qolasanla.
-1   
02 авг 13:41:38
NavBars
Rohatijon o'yinga Samarqandliklarga hurmat saqlagan holda Navbahorimga omad tilayman!!! Olg'a lochinlar!!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика