Родри: "Натижадан мамнун эмасмиз"
20 июн 2021 18:57
Новости
Родри: "Натижадан мамнун эмасмиз"
Испания термаси ярим ҳимоячиси Родри Евро-2020 доирасида Польша билан ўйинда қайд этилган дуранг ҳақида гапирди.
"Натижадан мамнун эмасмиз. Тўп дарвозага киришни истамади. Бундай турнирларда осон рақибнинг ўзи бўлмайди.
Бизда голли вазиятлар кўп бўлди. Аммо тўп дарвозага кирмаса, сизда ишонч пасайиб кетади. Майдон ҳам яхши ҳолатда эмасди. Бу ўйин биз учун дарс бўлди.
Умид қиламанки, мухлислар бизни қўллашда давом этади. Бу бизга жуда ҳам керак. Ҳозир таслим бўлиш ёки танқид қилиш вақти эмас. Барчаси ўз қўлимизда", - деди Родри.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии