Роббен: Ўтган йили "Ювентус"ни рад этган эдим, чунки мен "Бавария"да бахтлиман
11 мар 2014 20:53
Новости
Роббен: Ўтган йили "Ювентус"ни рад этган эдим, чунки мен "Бавария"да бахтлиман
Голландиялик ярим ҳимоячи Арьен Роббен 2011/12 йилги мавсумда Туриннинг "Ювентус" жамоасидан таклиф бўлганлигини ва нима учун Италияга бормаганини айтиб ўтди.
"Ювентус"ни рад этган эдим. Чунки мен "Бавария"да бахтли эдим. Шу сабабдан ушбу трансфер амалга ошмаган. "Ювентус" – ажойиб жамоа. Шундай клуб сен билан қизиқяптими, бу катта ғурур, ифтихордир
"Мен уларга ташаккурнома билдирдим ва ушбу таклифдан жудаям ҳурсандлигимни айтдим. Улар эса ўз навбатида менга клуб эшиклари мен учун доимо очиқлигини айтишди”, - дейди Роббен.
Комментарии