Роббен "Бешиктош"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
13 мар 2018 18:06
Новости


Роббен "Бешиктош"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Бешиктош"га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади.
Goal нашри хабарига кўра, шифокорлар 34 ёшли футболчида жиддий жароҳат борлигини аниқлашган. Шу сабабли у олдиндаги учрашув рўйхатига киритилмади. Эслатиб ўтамиз, томонларнинг Германияда кечган баҳсида мюнхенликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
"Бешиктош" - "Бавария" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.
Похожие новости

Комментарии