RU

Последние новости

09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  0 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  1 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  12 02:29Левандовски масаласи ёпилди  4 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  2 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  2 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  8 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0

Рио-2016. Олимпиячиларимиз нима дейишмоқда? Новости

Рио-2016. Олимпиячиларимиз нима дейишмоқда?

Кеча Рио Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди.


Ушбу маросим давомида бир қанча спортчиларимиз билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.



Таэквондочимиз Дмитрий Шокин Бразилияда бўладиган Олимпиададан олтин медал билан қайтишга ҳаракат қилишини айтиб ўтди: Дмитрий Шокин: "Олимпиадада уялтириб қўймаймиз, олтин учун ҳаракат қиламиз"



Бадиий гимнастикачимиз Луиза Ганиева эса айни пайтда тайёргарлик авжида эканлигини айтиб ўтди: Луиза Ганиева: "Олимпиадага қаттиқ тайёргарлик кўряпмиз"



Ундан ташқари Доҳадаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев бу сафар ҳам ватанимизга ёруғ юз билан қайтишни ният қилганлигини айтиб ўтди: Муроджон Аҳмадалиев: "Насиб қилса, Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтамиз"



Яна бир таэквондочимиз Никита Рафалович ўзининг нималарга қодир эканлигини исботламоқчи: Никита Рафалович: "Нималарга қодирлигимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"



Дзюдочимиз Ришод Собировдан доимгидек умидимиз катта: Ришод Собиров: "Учинчи Олимпиадамда олтин медални қўлга киритмоқчиман"



Мафтункор таэквондочимиз Нигора Турсунқулова Олимпиададаги энг ёш таэквондочи бўлади: Нигора Турсунқулова: "Насиб қилса яхши натижа билан қайтамиз"


Рио-2016 ўйинлари бошланишига оз вақт қолмоқда. Олимпиадага оид энг қайноқ хабарлар, барча ўзбек спортчиларининг иштироклари ҳақидаги маълумотларни >>> OLAMSPORT.COM сайтидан топасиз! Олға, Ўзбекистон!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика