RU

Последние новости

15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  0 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  3 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  19 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  9 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3

Рейтинг: Роналду XXI аср илк 20 йиллигида миллий чемпионатлар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Рўйхатда ўзбекистонликлар ҳам бор Новости

Рейтинг: Роналду XXI аср илк 20 йиллигида миллий чемпионатлар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Рўйхатда ўзбекистонликлар ҳам бор

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 21 асрнинг йигирма йиллигида (2001-2020) миллий чемпионатлар тарихида энг кўп гол урган футболчилар рейтингини тузди.

Унда етакчи сифатида 462 та гол билан Криштиану Роналду кўрсатилди. Роналду голларини Португалия, Англия, Испания ҳамда Италия чемпионатларида урган. Ундан кейинги поғонадан “Барселона” форварди Лионель Месси (451) жой олди. “Милан” аъзоси Златан Ибраҳимович (379) эса кучли учликка якун ясади.

ТОП-10 эса қуйидагича:

1. Криштиану Роналду - 462 гол;

2. Лионель Месси - 451 гол;

3. Златан Ибрагимович - 379 гол;

4. Луис Суарес - 332 гол;

5. Александар Журич - 304 гол;

6. Али Ашфақ - 287 гол;

7. Роберт Левандовски - 285 гол;

8. Самуэль Это′О - 282 гол;

9. Давид Вилья - 280 гол; 

10. Мартин Камбуров - 278 гол.

Эътиборлиси шундаки, рўйхатда ўзбекистонлик футболчилар ҳам бор. Фаолиятини якунлаган Анвар Бердиев XXI асрда 164 та гол урган бўлса. Зафар Холмуродов ҳисобида 151 та тўп мавжуд. Бердиев ва Холмуродов рейтингда 58-ўриндан пастроқда қайд этилган.

P.S. Тўлиқ рейтинг билан қуйидаги линк орқали танишишингиз мумкин.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика