RU

Последние новости

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  0 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  6 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  3 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  2 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  9 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  15 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  8 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  91 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78

Ретро - 1. Бир ўйин тарихи. 2006 йил. Ўзбекистон – Қатар 2:0 Новости

Ретро - 1. Бир ўйин тарихи. 2006 йил. Ўзбекистон – Қатар 2:0

Сайтимизда янги “РЕТРО” лойиҳаси. Унда Сиз ўқувчиларга терма жамоамизнинг тарихда қайд этган натижаларини фотосуратлар орқали яна бир бор ёд этамиз.

Фаолиятимни бошлаганимга бу йил 9 йил бўлибди. Илк маротаба терма жамоамиз иштирокидаги расмий ўйинни суратга олганимга ҳам мана шунча бўлди. 2006 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қатар учрашувида Валерий Непомняший бошчилигидаги ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. 

Учрашув қайдномаси қуйидагича кўриниш олган:

Ўзбекистон - Қатар - 2:0 (1:0)

15.11.2006. 6 тур. Тошкент. "Пахтакор" Марказий стадиони. 20000 томошабин. 

Осиё Кубоги - 2007 саралаш ўйини.

Бош ҳакам: Ал Саиди Муҳаммад Умар (БАА)

Голлар: Леонид Кошелев (31), Ильёс Зейтуллаев (53)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Владислав Кирьян, Тимур Кападзе (Улуғбек Бақоев, 90), Леонид Кошелев (Александр Гейнрих, 83), Ильёс Зейтуллаев (Виктор Карпенко, 65), Сервер Жепаров, Максим Шацких.

Қатар: Аҳмад Сақр Муҳаммад, Абдуллох Ал Берик, Солих Носсир Али (Юнус Ал Рахмати 80), Абдурахмон Ёсир Ҳусайн , Иброҳим Ал Ғаним, Талал Ал Блуши Али (Муҳаммад Ҳасан Мажид 68), Висом Абдулмажид Ризқ, Иброҳим Ҳалфан, Ражаб Билол Муҳаммад, Ал Ҳамад Месаад (Абдурахмон Масбих Ал Меомари 46), Себастьян Сориа.

Огоҳлантиришлар: Асрор Алиқулов (27), Муҳаммад Ражаб Билал (71), Александр Гейнрих (89).

Четлатишлар: Максим Шацких (60), Ал Берик Абдуллох (60).




Шу куни асосий таркибда майдонга тушган футболчиларнинг аксари бугун фаолиятларини якунлаганлар. Сайтимзнинг ёш ўқувчиларига бу албатта қизиқ бўлиши мумкин.

№5 – Асрор Алиқулов: 1978 йилда туғилган ҳимоячи терма жамоадаги фалоляитини 2008 йил  Японияга (0:1) қарши кечган учрашувдан сўнг якунига етказди. Бир неча маротаба “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. 2015 йил олий лигада 500 учрашувида майдонга тушди. Олий лига – 2015 унинг “Шўртан” ва фаолиятидаги сўнггиси деган фикрлар янграяпти.

№17 – Алексей Николаев: Қанот ҳимоячиси бўлган зарафшонлик футболчи “Қўқон-1912” сафида фаолият юритяпти. Терма жамоа сафида сўнгги маротаба 2008 йил сафарда Уммон (2:0) терма жамоасига қарши майдонга тушган.

№18 – Темур Кападзе: “Локомотив” сафида фаолият юритаётган 34 ёшли футболчимиз Осиё Кубогидан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Унинг ҳисобида 119та ўйин бор, бу ҳозирча рекорд натижа. Кападзе 2016 йил ўйинларини сонини 120тага етказиб МТЖ билан хайрлашишни ният қилган.

№6 – Леонид Кошелев: “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўша йиллари Кошелевсиз тасаввур қилиб бўлмас эди. Ўзбекнинг Карлоси номини олган кучли зарба эгаси 2007 йил Чимкентда бўлиб ўтган Қозоғистон – Ўзбекистон (1:1) учрашувида МТЖ сафида сўнгги маротаба майдонга тушган. Бугунда биринчи лигада “Нбу Осиё” шарафини ҳимоя қиляпти.

№14 – Владислав Кирьян: Кучли футболчи эмас эди, аммо жамоавий ўйинда ўз ўрнига эга. Кам гап, онда сонда олис масофадан дарвозани ишғол қилиб қўярди. Олий лигада бир маротаба бурчак зарбасидан тўғри рақиб дарвозасини ишғол қилган. 2007 йили Озарбайжон (0:0) билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин МТЖдаги фаолиятини тугатган Кирьян Россияда ишлаяпти.




№3 – Андрей Фёдоров: 2014 йил Ўзбекистонга, туғилган вилояти Фарғонага қайтган Фёдоров МТЖнинг ажралмас аъзоси эди. “Рубин” сафида Россия чемпиони ва захирада ўтирган бўлсада, УЕФА Кубоги сохиби айни пайтда “Нефтчи” бош мураббийи. Айнан шу ўйин Андрей Фёдоровни терма жамоадаги сўнггиси бўлган. 1994 йил Ўзбекистон – Туркманистон ўйинида дебют учрашувини ўтказган футболчи 12 йил давомида МТЖ либосини кийди. Қизиқ факт шундан иборатки, у ўзи ўтказган 65та ўйиннинг бор йўғи 4тасида захира футболчисига алмаштирилган. Ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган кўрсатгич. Қосимовдан кейинги МТЖ сардори ҳам айнан у бўлган эди. Терма жамоадаги биринчи голини Нигерия терма жамоаси дарвозасига урганди. МТЖдаги жами голларининг сони 6та.


16 – Максим Шацких: Фаолиятини Украинанинг иккинчи лигасида давом эттираётган “Супер Макс” Ўзбекистон терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи. Сўнгги маротаба 2014 йил Тошкентда Уммон терма жамоасига қарши кечган ўйинда, Бақоев ва Карпенко билан МТЖ сафидаги сўнгги ўйинини ўтказган эди.




№25 – Виталий Денисов: У Фёдоровни майдондаги отаси деб билади. Қизиғи шундаки, у ҳам Фёдоров каби захирада бўлсада УЕФА Кубоги сохиби. МТЖда энг ёш дебют қилган ва мунтазам ўйнаб келаётган футболчилардан бири. Яна бир неча ойдан кейин уни терма жамоага келганига роппа роса 10 йил тўлади. “Локомотив” Москванинг асосий таркиб аъзоси.

№12 – Игнатий Нестеров: Уни футболчилар “пахан” дейдилар. Италияда Буффон, Испанияда Касильяс, бизда эса Игнатий Нестеров. 23 ёшида МТЖ сафида дебют қилган. Дарвозабонлар учун бу жуда эрта. Формасига кириб олса, бугун ҳам у биринчи рақамли кипер. Ҳозир у “Локомотив”да.

№8 – Сервер Жепаров: Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бугунда Жанубий Кореяда фаолият олиб боряпти. 33 ёшли ярим ҳимоячимиз ҳамон терма жамоада ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қиляпти, ҳозирча бунга эришяпти.

№46 – Илёс Зейтуллаев: “Ювентус” сафида икки мавсум тўп тепкан, аммо “А-Серия”да иши юришмаган футболчимиз ўша пайт учун катта шов-шувга сабаб бўлганди. Кейинчалик, “Б” ва “С” серияларида фаолият олиб борган ярим ҳимоячи сўнгги маротаба терма жамоа либосини 2007 йил кийган. Ўшанда терма жамоамиз Хитойга 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраган. 2014 йил фаолиятини тугатган Илёс, у ерда шахсий бизнесини бошқаряпти.




Қизиқ бир факт шундан иборатки, ўша учрашув қайдномасидан 20 нафар футболчи ўрин олган эди. Шулардан 14 нафари “Пахтакор” аъзолари бўлган. Қолган олти футболчимиз ўша йиллари ҳориж чемпионатида фаолият юритар эдилар. Булар, Андрей Фёдоров “Рубин”, Максим Шацких “Динамо” Киев, Виталий Денисов “Спартак НН”, Илёс Зейтуллаев “Женоа”, Виктор Карпенко “Кайрат”, ва Улуғбек Бақоев “Тобол”.

Мураббийлар штабида эса ўша йиллари Германияда тахсил олиб келган Равшан Ҳайдаров ва Усмон Тошев бор эдилар. Дарвозабонлар билан яна МТЖга қайтган Анвар Рашидов ишлаган. Шифокор эса бугунда “Насаф”да фаолият олиб бораётган Барат Элмуродов. Массажчи Андрей Жегало. У кўп йиллар давомида “Пахтакор”, кейин эса “Бунёдкор” клубида ишлади. 




Шу куни Ўзбекистон терма жамоасининг захира ўриндиғида қуйидаги футболчилар жой олган: 

Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Александр Гейнрих, Анвар Солиев, Улуғбек Бақоев, Марат Бикмаев, Виктор Карпенко, Александр Клецков ва Ильдар Магдеев.

Шу кунги рақибимиз биздан анча ёш эди. Куинтана (1983), Ал Блоуши, Али Носир, Ал Ҳамад Месаад ва Ражаб Билол (барчаси 1986 йил), Ҳалфан (1988). Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркибида ёшлардан Виталий Денисов (1987), Игнатий Нестеров (1983) ва Илёс Зейтуллаев (1984) бор эдилар.



У пайтлар ОФКнинг талаблари бугунгидек катта эмас эди. Федерацияда ҳам саноқли мутахассислар фаолият олиб борар. Ҳаттоки ўйин бўлиб ўтган “Пахтакор” Марказий стадиони ўша йиллари реконстуркцияга тайёрланаётган пайти эди. У пайтлар “ЖАР” стадиони қаровсиз, МҲСКда футбол ўйинлари бўлмас эди. “Бунёдкор” эса бу пайтда биринчи лигадаги ўйинларини “Тўқимачилар” стадионида ўтказарди. Яна бир қизиқ факт, Қатар билан ўйин қайдномасидан ўрин олган 7 нафар футболчилар, Игнатий Нестеров, Анвар Солиев, Виктор Карпенко, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Улуғбек Бақоев ва Алексей Николаев кейинчалик, ҳали ўзлари ҳам билмаган клуб, “Қурувчи” (бугунги “Бунёдкор”) жамоаси шарафини ҳимоя қилдилар. 




Ҳақиқатдан қизиқ даврлар. Валерий Кузмичнинг терма жамоа постидаги дебют ўйини. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани “Пахтакор” стадиони маъмурий корпусининг иккинчи қаватида бўлар эди. Айланма йўл очиқ, у ерда матбуот анжумани бўлишини биладиган мухлислар хонани ҳаммадан аввал тўлдириб олардилар. Мураббийлар қаршисида, миллий пиёламизда аччиққина қора чой. 




Ўйин олди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида мураббийлар бирга иштирок этардилар. Матбуот анжумани залида ҳеч қандай реклама баннерлари йўқ. Ўша стадион қандайдир файзлироқ эди. Тахта ўриндиқлар. 50 000 кишини ўз бағрига сиғдирадиган арена, тўлиб тошса зинапоялари билан 60 000 нафардан ортиқ мухлисларга жой топа оларди. 




Аслида Қатар терма жамоаси Ўзбекистон учун энг қулай рақиблардан бири ҳисобланади. 




Бу эса ўйин қайдномаси....


Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика