RU

Последние новости

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  80 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  15 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Рэшфорд "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Биз таслим бўлганимиз йўқ, бу сафсата" Новости

Рэшфорд "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Биз таслим бўлганимиз йўқ, бу сафсата"

Футболчининг фикрича, жамоа "Ливерпул"га қарши ўйинда охиригача курашган.

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Ливерпул"дан учралган 0:7 ҳисобидаги мағлубиятнинг сабаблари ҳақида гапириб ўтди.

"Ливерпул"га қарши ўйинлар доим ҳам ўзгача бўлган. Танаффусдан олдин юзага келган вазиятда гол урганимда, вазият бутунлай бошқача бўларди. Улар ўша учрашувда ўйиндаги боғламларимизни узиб ташлашди. Энди эса ҳаммасини қайтадан бошлаш керак.

"Ливерпул"га қарши ўйинда таслим бўлдикми? Бу сафсата, биз таслим бўлганимиз йўқ. Биз шунчаки тартибсиз, бир-биримизни тушунмасдан футбол ўйнадик. Менимча, ҳаммамиз тезроқ ўйинга қайтишни хоҳладик ва назоратни йўқотдик. Якунда эса ҳаммаси ёмонлашиб кетаверди. Мен ҳужум чизиғимиз прессинг қилишга уринганини ва шу сабаб чизиқлар ўртасида бўшлиқ юзага келганини сездим. Ўзаро суҳбатлашдик, аммо якунда барибир нима қилиш борасида аниқ келиша олмадик. Биз ҳозир қилишмиз керак бўлган ягона нарса – юз берган нарсадан ҳулоса чиқариш ва олдинга ҳаракат қилиш", -дейди Маркус Рэшфорд.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика