Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди
21 ноя 13:25
Новости
Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди
"Барселона" вингери Маркус Рэшфорд пайшанба куни жамоанинг машғулотларида қатнашмади.
"Diario AS" нашрининг хабар беришича, 28 ёшли футболчи шахсий сабабларга кўра машғулотларни ўтказиб юборган. Клуб англиялик футболчига рухсат берган. У жума куни асосий гуруҳга қайтиши кутилмоқда.
"Кўк-анорранглилар" шанба куни Ла Лиганинг 13-тур ўйинида "Камп Ноу"да "Атлетик" Бильбаони қабул қилади.
Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" томонидан каталонияликларга ижарага берилган. "Қизил иблислар" юлдузи ушбу мавсум Ханс-Дитер Флик жамоасида 16 ўйинда 6 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии