RU

Последние новости

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  0 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  31 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  24

Регламент ўзгариши мумкин, ПФЛ клубларга хат жўнатди Новости

Регламент ўзгариши мумкин, ПФЛ клубларга хат жўнатди

Теги :  Суперлига
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига Регламентига ўзгартириш киритиш ҳақида ўйламоқда.

Шу мақсадда бугун Суперлига клубларига ушбу янгилик юзасидан фикрларини билдириш учун мактуб жўнатилган. Гап олтин очко қоидасини бекор қилиш ҳақида кетмоқда. Мавсум аввалида ПФЛ раҳбарияти матбуотда чиқиш қилиб, бу йилги чемпионат янгича форматда ўтишини айтан эди. 

Янгилик амалга ошди, олий лига номи Суперлигага ўзгартирилди. Клублар сони қисқартирилиб, 12тага етказилди. Янги чемпионатимизнинг биринчи босқичи якунига ҳам яқинлашиб қолганди. 

Лекин мавсум ўртасига келган бир пайтда Регламентга яна ўзгартириш киритишга тўғри келиб қолди. Бу нарса кимга ёки нима учун керак бўлди, деган ҳақли савол туғилади. Тез орада бу саволга жавоб ҳам олармиз. 

Балки, айрим клублар бунга рози бўлишмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Суперлигада иштирок этаётган жамоаларга мурожаат тариқасида мактуб жўнатилган. Нома эса расмий мақомга эга. Яъни, ПФЛ бош директори Омон Ғофуровнинг имзоси қўйилган. 

Кўрамиз, клублар бу сўровга қандай жавоб беришар экан ва ПФЛнинг якуний қарори қандай бўларкан? Бунга бир неча соат вақт қолди. Аммо, ҳозирданоқ ижтимоий тармоқларда бу янгилик яхшигина муҳокамага сабаб бўлиб улгурди. ПФЛ манзилига теша тегмаган гаплар айтилмоқда. Хуллас, кутамиз! Унгача эса мактуб билан танишиб туринг!

Рейтинг: -407   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика