"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси: "Азар Роналду қилган ишни такрорлай олмайди"
28 авг 2019 01:20
Новости
"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси: "Азар Роналду қилган ишни такрорлай олмайди"
«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович жорий ёз мадридликлар сафига келиб қўшилган Эден Азар ҳамда клубнинг собиқ аъзоси Криштиану Роналдуни солиштирди.
“Азар – шубҳасиз жуда яхши футболчи. У Европада энг яхшиларидан бири. Ўйлашимча, Роналду «Реал» учун қилган ишини, Азардан кутмаслигимиз лозим. Ушбу жамоада босим «Челси»дагидан кўра юқорироқ ва буни енгиб ўтиш учун бироз вақт зарур. Бундан ташқари, «Реал» – топ футболчиларга эга катта клуб. Янги ўйинчилар мослашиш даврини ўтказиши керак бўлади. Бу каби жамоа учун бу оддий ҳолат”, – дейди 50 ёшли Миятович.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии