"Реал"нинг собиқ футболчиси гиёҳванд моддалар савдоси вақтида ҳибсга олинган
12 мая 2020 22:36
Новости
"Реал"нинг собиқ футболчиси гиёҳванд моддалар савдоси вақтида ҳибсга олинган
Колумбия терма жамоаси собиқ аъзоси Эдвин Конго Испанияда полиция томонидан гиёҳвандликка қарши ўтказилган оперция жараёнида ҳибсга олинган, деб хабар берди El Desmarque. Собиқ ҳужумчи билан бирга яна 9 киши қўлга олингани айтилди.
Қўлга олинганлар кокаин контрабандаси билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда. Конго эса гувоҳлик бергач ҳибсдан озод қилинган.
Маълумот учун, 43 ёшли Конго 1999-2002 йилларда Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси ҳисобланган. Фаолияти давомида Испаниянинг "Спортинг" "Леванте" ва "Вальядолид" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии