“Реал” янги бош мураббийини таништирди
15 июн 2018 01:59
Новости
“Реал” янги бош мураббийини таништирди
Хулен Лопетеги “Реал”нинг янги бош мураббийи сифатида оммага таништирилди.
Бу ҳақда қироллик клуби расмий сайти хабар бермоқда.
51 ёшли мураббий клуб билан уч йиллик шартномага имзо чекди.
Шу пайтгача қироллик клубини бошқариб келган Зинедин Зидан май ойи охирида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилганди.
Лопетеги эса бу вақтда Испания терма жамоаси бошқарувида жамоани ЖЧ-2018 баҳсларига тайёрлаётган эди. Аммо Испания футбол федерацияси раҳбарияти мураббийнинг“Реал” билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида федерацияга маълум қилмаганидан норози бўлиб, ЖЧ арафасида уни истеъфога чиқарган эди. Лопетеги ўрнини Испаниянинг ўтмишдаги машҳур футболчиси Фернандо Йерро эгаллади.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии