RU

Последние новости

01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  1 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0

"Реал" ва "Наполи" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда Новости

"Реал" ва "Наполи" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби келажакда Карим Бензема ўрнини босадиган ҳужумчи қидирмоқда.

Италия матбуоти "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлунн Мадрид клубининг радарига тушиб қолгани ҳақида хабар бермоқда. Даниялик футболчига "Наполи" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Карим Бензема ҳозирда "Реал Мадрид"нинг асосий ўйинчиларидан бири. Бироқ сўнгги пайтларда 2022 йилги "Олтин тўп" соҳиби кўпроқ жароҳатларни даволаш билан банд ва ҳар доим ҳам Карло Анчелотти ихтиёрида эмас.

"Реал" узоқ вақтдан бери Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш орқали ҳужумни кучайтирмоқчи эди. Бироқ якунда франциялик футболчи ПСЖда қолди, Мадриднинг яна бир трансфер мақсади Эрлинг Ҳоланд эса "Манчестер Сити"га ўтди.

"Il Corriere del Mezzogiorno" хабарига кўра, "Реал" А Сериядан футболчи сотиб олиши мумкин. 20 ёшли даниялик футболчи жорий мавсумдан бошлаб "Аталанта"да ўйнамоқда.

Тўпурар Италияда тобора кучайиб боряпти. У ушбу мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унга анча кучли клубларнинг скаутлари эътибор қаратди.

Хойлуннга "Реал"дан ташқари "Наполи" ҳам қизиқмоқда. Агар "адзурри" ёзда ўзининг энг яхши тўпурари Виктор Осимхенни сотишга қарор қилса, янги ҳужумчи керак бўлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика