"Реал" ва МЮ собиқ ўйинчиси Хайнце 13 ўйиндан сўнг "Атланта"дан истеъфога чиқарилди
19 июл 2021 18:24
Новости
"Реал" ва МЮ собиқ ўйинчиси Хайнце 13 ўйиндан сўнг "Атланта"дан истеъфога чиқарилди
Габриэль Хайнце "Атланта" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди.
43 ёшли мутахассис МЛС чемпионатидаги 13 ўйиндан сўнг жамоани тарк этди.
Хайнце қўл остида жамоа 13та ўйинда атиги 2та ғалабага эришди.
Бундан ташқари, клуб 7 бор дуранг ўйнади ва Шарқий конференцияда 10-ўринни эгаллаб турибди.
"Биз мавсумнинг бу босқичида қабул қилишни хоҳламаган қарор, аммо бу клуб учун тўғридир", - дейди "Атланта" президенти Даррен Илс.
Комментарии