RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда... Новости

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда...

"Хетафе"га қарши ўйинда "Реал" захирадан футболчини тушириш чоғида хатоликка йўл қўйди.

Гап шундаки, ЛаЛиганинг 35-тури доирасида "Хетафе"га қарши ўйин вақтида бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэра "Реал"га алмаштиришни бекор қилиб, жароҳатланган Эдуардо Камавингани майдондан олинишига ёрдам берди. Бу эса ФИФА қоидаларига зид.

Баҳснинг 84-дақиқасида "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти майдонга ҳимоячи Альваро Одриосолани майдонга туширмоқчи бўлди. У учрашувдаги гол муаллифи Марко Асенсионинг ўрнини эгаллаши керак эди. Ўшанда Асенсио майдонни тарк этган заҳоти Эдуардо Камавинга захирага олинишини сўради. Якунда Асенсио майдонда қолди ва Одриосола айнан Камавинганинг ўрнини эгаллади.

Гап шундаки, ФИФА қоидасига кўра, алмаштирилаётган футболчининг майдондан чиқиши ва майдонга тушаётган футболчининг чизиқдан ўтиб, майдонга тушганидан кейин алмаштирилиш жараёни якунланган ҳисобланади ва буни бекор қилиб бўлмайди.

Ўз навбатида Одриосола чизиқ хатлаб, майдонга тушиб бўлган ва Асенсио чизиқ хатлаб майдондан чиққанди. Ўз навбатида бош ҳакам ҳам бу паллада хато қилди ва "Реал"га захиранинг бекор қилинишида тўсиқ қўймади.

Агарда "Хетафе" бу ҳолат учун ЛаЛигага арз билан чиқса, "Реал"га техник мағлубият ёзилиши мумкин. Бироқ "Хетафе" шикоят киритишни маъқул топмади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика