"Реал" Погба билан бўладиган битимга Искони ҳам қўшишни режалаштирмоқда
16 ноя 2019 18:01
Новости
"Реал" Погба билан бўладиган битимга Искони ҳам қўшишни режалаштирмоқда
"Реал" Франция терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба билан шартнома имзолашга уринишда давом этади.
Хабарларга қараганда, Мадрид клуби раҳбарияти Погбани жамоага олиб келиш учун битимга 27 ёшли испаниялик хавбек Искони ҳам қўшишга тайёр турибди.
Погба ҳали ҳануз "Олд Траффорд"дан кетиш ниятида. "Реал" эса франциялик футболчи учун асосий даъвогарлардан бўлиб турибди.
Бундан ташқари "Ювентус" ҳам Погбанинг хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Турин клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам Погбанинг клубга қайтишига рози бўлган.
Погба жорий мавсум МЮда 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии